Миллиардернинг хотиралари. Джон Дэвисон Рокфеллер

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Миллиардернинг хотиралари - Джон Дэвисон Рокфеллер страница

Миллиардернинг хотиралари - Джон Дэвисон Рокфеллер

Скачать книгу

ман”.

      “Ҳамиша ғолиблар ва некбинлар билан мулоқотда бўлиш лозим. Айнан шундай, катта ҳарфлар билан – ҒОЛИБЛАР ва НЕКБИНЛАР”.

      РОКФЕЛЛЕР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ЗАРУР?

      “Бойликнинг ёвузлиги ва пулга гуноҳкор муҳаббат ҳақида, – дейди Бокл, – борган сари кўпроқ овозлар эшитилиб туради. Ва шунга қарамай, ҳеч қандай эҳтирос инсониятга пул топиш истагичалик яхшилик келтирмаган, билим олишга бўлган интилиш бундан мустасно, албатта. Биз бу истак олдида барча савдо ва жами ҳунармандчилик жабҳалари билан қарздормиз. Улар бизга турли мамлакатларнинг маҳсулотлари билан танишиш имкониятини тақдим этди; шунингдек, улар биздаги билим олишга интилишни янада кучайтирди ва турли миллатларнинг маданияти, тили ва ғоялари билан танишиш, одамларда тадбиркорликка журъат уйғотиш, эҳтиёткорлик ва олдиндан кўра билиш қобилиятини шакллантириш, тажрибамизни бойитиш ҳамда ҳаётимизни қутқариш ва азобларимизни енгиллатиш учун чексиз миқдордаги фавқулодда муҳим воситаларни тақдим этиш орқали дунёқарашимизни кенгайтирди. Буларнинг барчаси учун биз пул топиш истагидек бир куч олдида қарздормиз. Агар ғаюр илоҳиётчилар бутун инсониятни йўқ қилишнинг уддасидан чиққанида эди, дунёда бир тур сифатида пул топишга интилиш йўқ бўлиб кетган, биз эса табиий равишда ибтидоий даврларнинг ёввойи одамлари ҳолатига қайтган бўлар эдик. Бойлик бўлмаса, меҳнат қилишга ундовчи куч ҳам йўқ, бундай куч бўлмаса, билим ҳам, санъат ҳам бўлмайди”.

      Дунёнинг энг бадавлат одами бўлган, бугунги кунда “савдо-сотиқ қироли” дея эътироф этилаётган Рокфеллер мемуарларининг ўқувчилари орасида машҳур инглиз тарихчиси томонидан айтилган ушбу сўзларнинг моҳиятини тушунмайдиган бирор ким бормикин, кимлар учун бу ҳақиқат тимсоли бўлолмайди? Шу билан бирга, ким Горацийнинг сўзларидаги залвор ва аччиқ ҳақиқатини тушунмайди: “Ким пул жамғарса, ўша қайғуни таъқиб қилаётган бўлади”.

      “Менимча, – дейди Рокфеллер, – катта бойлик охир-оқибат ўз эгасига бахт-саодат беради, деб ўйлаганлар хато қилади. Бойлар ҳам бошқалар каби одам, ва агар бойлик уларга қониқиш ҳиссини бера олса, бу уларнинг қониқиш ҳосил қилиш ва бошқа нарсаларни қўлга киритиш учун ҳаракат қила олиш имкониятининг борлиги билан изоҳланади, холос”.

      Бу сўзларни Рокфеллернинг мемуарларига эпиграф қилиб олиш мумкин ва, оддий тилда ҳамда ҳаёт бўёқлари билан безатилмай ёзилган ушбу хотираларни ўқиганда, тан олиш керакки, у бутун умри давомида мана шу сўзларга амал қилиб яшаган.

      Инсоният пайдо бўлгандан буён, алоҳида хусусиятларга эга бўлган одамлар юзага чиқиши билан, жамият уларни дарҳол қоралашни бошлайди. Рокфеллер билан ҳам шундай: унинг сафдошлари, энг камида уларнинг аксарияти, Рокфеллернинг даҳо, савдо-сотиқ Наполеони бўлгани, шунингдек, бир сафар нодонлар жамиятидан ўзини йироқ тутишини, уларни ҳеч қачон ҳамкорликка таклиф қилмаслигини ва улар билан алоқа ўрнатишдан қочишини айтгани учун уни кечира олмаган. Қасос олиш учун бундай “эътироф” тўла асос бўла олар эди: уларнинг аксарияти буни ҳеч қачон кечирмаган ва унутмаган эди. “Бахт инъомлари билан тақдирланган” одамнинг манзилига қаратилган туҳматнинг заҳарли ўқлари ва улар қолдирган жароҳатлар олдида ҳаттоки савдо-сотиқ қироли ҳам ожиз қолади.

      Шундан кейин Рокфеллердан иғвогарларнинг бирига қонуний чора кўришни сўрашади. Бун-га жавобан у мағрур жавоб қайтаради: “Хўш, мен нима қилишим керак? Иғвогарлар учун қонунда фақат иккита жазо белгиланган: ё иғвогарни қамоққа тиқишади, мен эса, ғайриихтиёрий тарзда, уни ўз дўстларининг кўзи олдида жабрланувчига айлантирган бўламан, у “қудратли одам”га қарши норозилик ғоясининг жабрланувчисига айланади. Ё уни жаримага тортади, айбланувчи мени ҳақорат қилгани учун, айтайлик, 10 минг доллар ҳақ тўлайди, ахир бу жуда кулгили-ку”.

      Аммо ақл оломонга таъсир кўрсата олмайди. Агар инсонда унга таъсир ўтказиш истаги бўлса, у ўз ҳиссиётларини кузатиши лозим, керакли пафос ва “самимий ишонч оҳанглари”га эга бўлган ёлғон ишонтиришлар қанчалик мунтазам ва баланд эшитилса, оломоннинг кўзи олдида шунчалик адолатли кўринади ва оломон буни шунчалик чуқур ҳис қилади. Буни Рокфеллер ҳаёти давомида бир неча марта синовдан ўтказди. У ҳақда иғво қилиб юрганларнинг барчаси бу қоидага қаттиқ амал қилар эди. Масалан, диндор оилада тарбия топган Рокфеллер черковга кириш учун навбатда турганида иғвогарлар бақиради: “Анави ярамасга қаранглар! Мана у черковларнинг марҳаматини нима билан сотиб олмоқчи! Хайрия мақсадларига миллионлаб доллар сарфлаётганига сабаб битта – у ўз виждонини ўлдиришни хоҳлайди, холос”. Агар Рокфеллер “оддий ўлимга маҳкум қилинган” йўловчилар билан поезд вагонига чиқиб қолса, иғвогарлар яна ўшқирарди: “Мана бу бадбахтни кўринг, гўё ўзи учун темирйўл вагонларидан махсус салон қурдиришга имконияти йўқдек”. Агар Рокфеллер уларнинг маслаҳатларига амал қилса, янада баттарроқ гап-сўз кўтариларди. Чунки катта бойлик устида келиб чиққан бу каби баҳсларнинг охири йўқ эди. Ўзига ва оиласига дахл қилган барча иғволар заҳрига Рокфеллер умри давомида дастуриламал қилиб олган файласуфона сабр билан чидагани кишини ҳайратлантиради. Мана, яна бир мисол. Бундан икки йил олдин Рокфеллернинг қизларидан бири Францияга

Скачать книгу