Пўлати тарихи. Поён Равшанов

Скачать книгу в различных форматах или читать онлайн на сайте.

Название:
Автор книги:
Категория произведения:
Литературная серия:
Издательство:
Год выпуска:
0
isbn:
978-9943-22-176-5
Ўзбекистон бағрида кечмиши азалий, тарихан ўзига хос мавқе тутган аҳоли манзиллари кўп. Қашқадарё воҳасида таниқли масканлардан бири Пўлати қишлоғи ҳисобланади. Бу манзилда араб қавми, чорвадорлар, деҳқонлар, миришкорлар, зиёлилар, илм-фан фидоийлари, ижодкорлар, паҳлавонлар, санъаткорлар, муҳандислар, соғлиқни сақлаш ходимлари, таниқли арбоблар, бир сўз билан айтганда, касби корини улуғловчи бағри кенг, фозил, меҳнаткаш, тадбиркор, мард инсонлар яшайди.Мустақиллик йилларида Пўлатида қатор ижобий ўзгаришлар амалга ошди. Шаҳармонанд қиёфага эга бўла бораётган Пўлатининг асосий бунёдкорлари элини, юртини бениҳоя севадиган унинг жўмард фарзандлари. Қишлоқ кенгайгани, бир-биридан кўркам замонавий иморатлар барпо этилгани, спорт-соғломлаштириш муассасалари, маданият-маърифат кошоналари қурилгани сингари, унинг нуфуси ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бугун Пўлатида 25 мингдан зиёд киши истиқомат қилмоқда. Она-Ватан қишлоқлар орасталигидан, ривож-равнақидан тобора гуллаб-яшнайди. Бунинг ёрқин мисоли Пўлати қишлоғи, унинг марказий қўрғони ва шижоатли одамларидир.Асар тарих мухлисларига, кенг китобхонларга, тадқиқотчиларга, талаба ёшларга мўлжалланган.

Лучшие книги издательства Kitobxon