Элжернонга аталган гуллар. Дэниел Киз

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Элжернонга аталган гуллар - Дэниел Киз страница 14

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Элжернонга аталган гуллар - Дэниел Киз

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Хуллас, ҳафтада икки марта доктор Штраус олдига бориб, мени ташвишлантираётган мавзуларни айтиб бераман. Иккимиз ўтирамиз ва доктор Штраус мени тинглашни бошлайди. Бу терапия деб аталади. Бундай суҳбатлардан сўнг мен ўзимни яхши ҳис қилишим керак. Мени энг ташвишлантирган муаммо бу аёллар ҳақида ҳеч нарса билмаслигим эканлигини тан олдим. Унга Эллен билан бўлган рақсимизни ва ундан кейинги воқеаларни айтиб бердим. Ўша пайт ўзимни ўта ноқулай ҳис қилдим – бирдан совуқ тер босиб, бошимда ғўнғиллаган овоз пайдо бўлди ва кўнглим айниб кетди. Лекин доктор Штраус ҳеч қандай хавотирсиз, мен билан базмдан сўнг содир бўлган ҳодиса фанда эҳтилом деб аталишини тушунтириб берди. Ҳечқиси йўқ, деярли ҳамма билан содир бўладиган ҳодиса.

      Кундан-кунга ақлан тинмай ривожлансам ҳам, айрим мавзуларда ҳали ҳам гўдаклар каби эканман, аслида. Бундан бироз уяляпман, аммо эртами‐кечми ўзим ҳақимда барча нарсаларни билиб оламан.

      15 апрель

      Тинмай китоб ўқияпман ва деярли барчаси ёдимда қоляпти. Кинниан хоним тарих, география ва арифметикадан ташқари, чет тилларни ҳам ўрганишимни маслаҳат берди. Профессор Немур менга тунда ўқиш учун яна бир нечта тасма узатди. Мен ҳали ҳам онг ва ост онг қандай фаолият юритишини англай олмаяпман. Доктор Штраус «Бошингни қотирма», деди. Бир неча ҳафтадан сўнг коллежда ўқишни бошлаганимда унинг рухсатисиз психология билан боғлиқ бўлган ҳеч қандай китоб ўқимасликка сўз беришимга мажбурлади. Унинг фикрича, бундай китоблар ўзимни тушунишда ёрдам бермай, аксинча, мени бир‐бирига зид бўлган қийин илмий назарияларни ўрганиш билан банд қилиб қўяр экан. Бироқ асарлар ўқишимга ҳеч ким қаршилик қилмайди. Ўтган ҳафта «Буюк Гетсби», «Америка фожиаси» ва «Ўз уйингга боқ, фаришта» номли асарларни ўқиб битира олдим. Одамлар шу қадар қабиҳликка қодир эканликлари ақлга сиғмайди.

      16 апрель

      Бугун ўзимни анча яхши ҳис қиляпман, лекин инсонлар бутун умр мени калака қилганликларини эсласам, ғазабланиб кетяпман. Роса ҳам ақлли бўлиб, АйКью даражам ҳозирги 70 дан юқорироқ бўлиб кетса, эҳтимол, инсонлар мени ёқтира бошлашар ва менинг ҳам дўстларим кўп бўлар.

      Ўзи бу АйКью ёки идрок коэффициенти нима? Профессор Немурнинг гапларига кўра, АйКью ёрдамида инсоннинг ақлий ривожланиш даражасини, худди тарозида бир нима ўлчагандай, ўлчаса бўлар экан. Доктор Штраус бўлса, АйКью ёрдамида инсоннинг қанчалик ақлли эканлигини ўлчаб бўлмайди, деб профессор Немур билан узоқ тортишди. «АйКью ёрдамида фақатгина инсон қай даражада ақлли бўла олиши мумкинлигини аниқлаш мумкин», деди у. Худди ўлчов учун мўлжалланган идиш сингари. Аммо бу идишни нима биландир тўлдириш керак.

      Барт Селдондан бу ҳақидаги фикрини сўрасам, у икки назариядан ҳеч қайсинисини маъқулламайдиган олимлар ҳам борлигини айтди. У қаердадир АйКью турли хил кўрсаткичларни, масалан, инсоннинг ҳаёти давомида орттирган билимлари ва ҳоказоларни, ўлчай олишини, лекин бу инсоннинг ақлий салоҳиятини ўлчашнинг яхши усули эмаслигини ўқиб олган экан.

      Хуллас,

Скачать книгу