Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров страница 18

Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров

Скачать книгу

алдаб-сулдаб чиқариб юбориб, кетидан ўринбосарига «Кимни ишга олгансизлар, тезда йўқотинглар!» деб топшириқ берибди… Отам раҳматли ҳақиқий шифокор, туғма жарроҳ эди. Шу сабабли яна бир неча жойга ишга кирди, лекин ишлай олмади. Бизнинг қистовимиз билан тадбиркорлик ҳам қилиб кўрди. Йўқ, бўлмади. Тўғри ишлайдиган киши тадбиркорлик қилиб бўлмаслигини англаб етгач, бу ишни ҳам йиғиштириб қўйди. Хуллас, олтмишга кирса-да, юрагида шиддати пасаймаган, тиниб-тинчимас одам бекор касалга, кераксиз кимсага айланди-қолди. Шўрлик бора-бора жиззакилашиб, руҳан қашшоқлашиб борди. Кейинги пайтларда ҳар нарсага қизишиб, тез жаҳли чиқадиган, бўлар-бўлмасга асаби қўзийдиган, бақириб-чақирадиган, майдагап кишига айланиб қолганди. Онам раҳматли тишини-тишига қўйиб чидади… Ўла-ўлгунча «Отангга қаранглар, отанг ёлғизланиб қолмасин, ёмон гапирманглар, жаҳлини чиқарманглар», деб ўтиб кетди. Мен билан Тахминага қийин бўлди. Ортиқча тергашлар, сабабсиз койишлар жонимизга тегса ҳам, чидашга мажбур бўлдик. Шу сабабли кейинги пайтларда ота уйимга камроқ келадиган бўлиб қолгандим. Кўпинча онам меникига борарди.

      – Қўшнингиз Худоёр ҳақида нима дейсиз?

      – Тўғрисини атсам, унинг шу ишни қилганига ишонгим келмайди, – ўйланиб туриб жавоб қилди аёл, – девормиён қўшни бўлса… ўзи уйим-жойим, болам-чақам дейдиган одам, ичиб-чакиб, сандироқлаб юрганини кўрмаганмиз. Тўғри, отам уни хушламасди, нуқул танбеҳ бериб, сўкиб юрарди. Охирги марта жанжаллашиб, қўшнини ўн кунга қаматиб юборганини ҳам биламан. У қамоқдан чиқиб, отамга пўписа қилган ҳам бўлиши мумкин. Аммо у шу арзимас сабаб билан одам ўлдиришига ишониш қийин. Боз устига, у онам билан ҳеч қачон сан-манга бормаган, доимо ҳурматини жойига қўйиб юрарди.

      – Гап шундаки, Худоёрнинг мошинасидан пичоқ топилган, ундаги қон доғлари…

      – Эшитдим, эшитдим. Бу кимнингдир ўйини бўлса керак. Қайси аҳмоқ одам ўлдириб, пичоқни мошинасида сақлайди… Худоёр оддий киракаш бўлсаям, анчагина фаҳм-фаросатли йигит… унақа говкалла эмас…

      – У ҳолда қотилликда бирор кишидан шубҳангиз борми? – терговчи жарбланувчилар учун бериладиган одатий саволни такрорлади.

      – Ҳайронман, ҳеч ақлимга сиғдиролмайман… Шу қарияларга кучи етган ҳайвоннинг қўллари акашак бўлиб, қўзлари оқиб тушмаса рози эмасман! Аллоҳга топширдим…

      Гуруҳ раҳбари яна бир қанча масалаларга ойдинлик киритгач, сўроқни якунлади. Аёлга рухсат бериб, гуруҳнинг кечда бўладиган йиғилишига тайёрлана бошлади.

* * *

      Худоёрнинг кўрсатмалари бўйича иш олиб борган изқуварнинг ахбороти Санжарбекни ўйлантириб қўйди. «Бу қиз ким бўлди? У Муҳиддинникидан чиқмаган, уйидагиларидан ҳеч ким уни танимади. Қўни-қўшниларда ҳам Худоёр тасвирлаган қиз бола аниқланмаган… Ўзини бошқача тутган. Кимнингдир буюртмасини бажариб, пичоқни мошинага у ташлаб қўйган бўлиши мумкин. Қандай бўлмасин уни топиш лозим. Уни қўлга олсак, қотилга чиқиш имкони эшиклари очилган

Скачать книгу