Қадр кечасидаги қотиллик. Комил Ойдинович Синдаров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров страница 7

Қадр кечасидаги қотиллик - Комил Ойдинович Синдаров

Скачать книгу

кулимсираб, – ҳозирги ёшлар – ўғилдир, қиздир томоман бошқача. Уларнинг қаричи ўзгача, дунёқарашлари, ҳаётий ўлчов мезон ва меъёрлари бизникидан тубдан фарқ қилади. Майли, дастлабки босқичда яна қандай тахминлар илгари сурилганди?

      – Асосан шулар.

      – Худоёр Азимов ишда қандай пайдо бўлиб қолди? – навбатдаги масалага ўтди гуруҳ раҳбари.

      – Қўни-қўшнилар сўраб-суриштирилганда Илёс бобо ҳамсояси Худоёр Азимов билан узоқ вақтлардан буён ёмон муносабатда бўлиб келганлиги маълум бўлди. Аниқланишича, воқеадан бир ойча олдин икки қўшни қаттиқ жанжаллашиб қолган, қария ички ишларга қўнғироқ қилган, натижада Худоёр суд томонидан ўн кун маъмурий қамоқ жазосига тортилган. Жазони ўтаб қайтгач, Азимов марҳумнинг уйига келиб, яна жанжал кўтарган, «Сен сассиқ чол энди мендан кўрадиганингни кўрасан, терингга сомон тиқаман, шу уйдан ўлигинг чиқмаса, отимни бошқа қўяман!»

      деб дағдаға қилган. У билан ишлай бошладик, уйида тинтув ўтказилди. Ҳеч нарса топилмади. Унга тегишли «Матиз» мошинасининг орқа ўриндиғи тагидан латтага ўралган ошхона пичоғи топилди. Экспертиза пичоқ ва латтадаги қон доғлари марҳумга тегишли эканлигини тасдиқлади. Азимов қамоққа олинди…

      – Пичоқда Худоёрнинг бармоқ излари топилдими?

      – Йўқ, пичоқда ҳеч қандай бармоқ излари чиқмади.

      – ДНК таҳлили-чи?

      – ДНК таҳлил ҳам ҳеч нарса бермади.

      – Майли, давом этинг.

      – Раҳбарият тезроқ айблов хулосасини тузиб, ишни судга оширишни талаб қила бошлади. Аммо гумондор бошдан-оёқ барча айбловларни рад этиб, чол-кампирнинг ўлимига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлаб келди. Бошида мен ҳам Худоёрнинг қотил эканлигига ишониб, эътирозларига жазодан қутулиш учун қилинаётган талваса сифатида қарагандим. Кейинчалик масаланинг моҳиятига кириб борган сайин унинг айбдорлигига ички ишончим сусая борди. Хаёлимда ҳақиқий жиноятчилар чекадан туриб, бизни нотўғри йўлга солишга ҳаракат қилаётгандай, ҳамма айбни айбсиз шахсга ағдариб, ўзлари жазодан қутулиб қолишни кўзлаётгандай эди.

      – Бундай фикрга келишингизга бирор асосингиз борми ёки шунчаки, ички ишончми? – Санжарбек атайлаб терговчининг нозик жойига тегиб ўтди.

      – Биласиз, ички ишонч ўз-ўзидан шаклланмайди, – деди Худойберди пешонасини рўмолчаси билан артиб, – биринчидан, қотиллик содир бўлган тунда Худоёр уйида бўлган, буни хотини, болалари тасдиқлайди.

      – Тунги соат икки… оила аъзолари ухлаб қолган бўлиши мумкин. Иннан кейин уларнинг кўрсатмалари холислиги ҳам шубҳа остида эмасми? – атайлаб эътироз қилишда давом этди гуруҳ раҳбари.

      – Бўлиши мумкин, иккинчидан, қайси аҳмоқ жиноят қуролини мошинасида сақлайди?

      – Ёдидан чиққан бўлиши мумкин, яширишга улгурмагандир… Ҳарҳолда далилий ашё унинг мошинаси салонидан топилган-ку!

      – Худоёр киракашлик билан шуғулланади, қотил атайлаб унинг мошинасини тўхтатиб, жиноят қуролини ўриндиқ остига яшириб, тушиб кетган бўлиши мумкин.

Скачать книгу