ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК. Комил Синдаров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК - Комил Синдаров страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
ТЕРГОВЧИ. ДОРИХОНАДАГИ ҚОТИЛЛИК - Комил Синдаров

Скачать книгу

катта қилиб, оёққа қўйган экан. Қайинсинглим турмушга чиқиб кетгач, эрим онаси билан ёлғиз яшаб келган. Мен келин бўлиб тушгач, учовмиз бирга яшай бошладик. Тез орада эрим тоғаси ёрдамида дорихонага ишга кириб кетди. Қайнонам ёшлигида эридан кўп таёқ егани сабабли анча касалманд, доимий парваришга муҳтож бўлиб қолганди. У кишига қараш учун ўқишни ташлашга мажбур бўлдим. Бир йилга етар-етмай қайнонам Аллоҳнинг даргоҳига кетди. Кейин ўғлим Дониёржон туғилди, кейин Фарангиз қизим… Хуллас, ўқишни давом эттира олмадим. Эрим раҳматли ҳар сафар ўқишдан гап очсам «Ишлаганингда қанча топардинг, ўша ойликни мен сенга бериб тураман, сен болаларга қара», дерди. Бунақа ишлар бўп кетишини билмаган-да…

      – Эрингиз дорихонада бир ўзи ишларкан-а? – Санжарбек олдиндан тайёрлаб қўйган саволларни беришни бошлади.

      – Ҳа, бир ўзи ишларди. Бўш пайтида Дониёр ёрдам бериб турарди. Ҳар замонда Фарангиз ҳам бориб, қарашиб турарди. «Провизор»ликка Таня деган опани ишга олганди. Лекин у дорихонада иш камлиги учун кўпинча ишга чиқмасди. Эрим ҳаммасини бир ўзи эпларди.

      – Луқмон ака дорихонани кимдан, қачон сотиб олганди?

      – Дорихона раҳматли тоғаси Билол Сайфиевичники эди. У киши собиқ иттифоқ даврида узоқ йиллар шаҳар дорихоналар бошқармасининг бошлиғи бўлиб ишлаган. Хўжайиним шу инсоннинг кўмагида ўқишга кирган, ишга жойлашган. У кишининг дорихоналари кўп эди. Ўлимидан олдин шу кичкина дорихонани жиянига берди.

      – Тоғанинг фарзандлари йўқмиди?

      – Йўғ-э, бор, Билол тоғанинг тўрт ўғил, икки қизи бор.

      – Фарзандлари бўла туриб, дорихонани жиянига қолдиришнинг сабаби борми? Ё болалари ноқобил…

      – Қизлар яхши жойларга келин бўлиб кетишди. Ўғиллари қандайдир эркатоймиди-эй, ишқилиб куйдирги чиқди. Қариган чоғида тоғани анча қийнашди. Уларнинг ҳар бирига ҳовли-жой, машина, биттадан дорихона қилиб берганди. Ётиб еганга тоғ ҳам чидамас экан. Дорихоналар сотилиб, жиғилдонга кетди. Ҳозир ҳаммасининг аҳволи абгир. Каттаси – Босимжон хотинидан ажралди, кейинчалик наша билан кўлга тушиб, қамалиб кетди. Ундан кичиги Осим – пиёниста бўлиб қолган. Эс-дарди ароқ! Ундан кейингиси Жасимжон ҳам ишдан бўшаб, бор-будини сотиб, еб бўлди. Кенжаси – Қосимжон акаларига ўхшамади. Ота-онасининг чироғини ёқиб ўтирибди. Дорихонасидан ташқари, бир қанча дўконлари бор.

      – Билол Сайфиевичнинг дорихонани жиянига мерос қолдирганига фарзандлари қандай қараганди, – Санжарбек миясида етилиб келаётган шубҳани «пишириш» мақсадида атайлаб сўради.

      – Бошида ака-укалар хўжайинимни роса сиқувга олишди: «Сен отамизни алдаб, васиятномага қўл қўйдиргансан», деб жанжал кўтаришди. Аламига чидолмай, судга ҳам беришди. Яхшиямки, катта тоға ҳаммасини қонунлаштириб кетган экан. Суд дорихонани эримга чиқариб берди.

      – Кейинчалик тоға-жиянлар ярашиб кетишдими? – сўради терговчи қоғозга нималарнидир қайд эта туриб.

      – Қайда ярашади, юз кўрмас бўлиб кетишди. Фақат Қосимжон тўй-маъракада

Скачать книгу