Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Изхор - Xurshid Do`stmuhammad страница 37
«Инсон ўзининг ҳақиқий моҳиятини фақат қўрқув ҳолатидагина тўла англайди» – деб ёзган экан файласуф Сёрен Кьеркегор. Адашмасам,унинг бу фикри нисбий ҳақиқатдир ва инсоннинг ҳаётида рўй берадиган оний қўрқувлар ҳақида бўлса керак. Агар, Кьеркегор ёзганидек бўлганида эди, етмиш йиллик қўрқув салтанатида яшаган ўзбек адибларининг моҳиятан юксак асарларини ўқиган бўлар эдик. Менинг ўйлашимча, инсон ўзининг ҳақиқий моҳиятини озод фикрлаш имкониятига эга бўлгандагина тўла англайди. Янгиланаётган ўзбек адабиётидаги асарлар, Хуршид Дўстмуҳаммад каби бадиий ижодга, ҳаёт ҳақиқатига «ўзгачароқ ёндашиш» йўлидан матонат ила бораётган адибларимизнинг ижоди буни яққол исботлаб турибди.
ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК НАСРИДА БАДИИЙ ПСИХОЛОГИЗМ
Ўзбек ҳикоянавислари орасида Х.Дўстмуҳаммад ўзининг оригинал услуби, Ғарб ва Шарқ прозасининг юксак идеаллари ва бадиий синтезини ифода этган «Кўз қорачиғидаги уй», «Маҳзуна», «Жажман», «Ибн Муғанний», «Жимжитхонага йўл», «Жим ўтирган одам», «Қичқириқ» каби Ўттизга яқин ҳикоялари билан кенг адабий жамоатчиликка танилди. Ёзувчининг кўпчилик ҳикояларида ғайриоддий образ ва воқеалар тасвири етакчилик қилади. Жумладан, «Жажман» ҳикоясида Жажман деб номланувчи жинси, тури номаълум махлуқнинг бозор аҳли юрагига солган ваҳимаси, шу воқеа билан боғлиқ шов-шувли воқеалар ҳикоянинг асосий сюжетини ташкил этади. Асарда тасвирланган бозор – шайтоний нафс рамзи, Зардушт бобо – имон-эътиқод рамзи бўлса, Оломон – жоҳиллик рамзи. Хуллас, «Жажман» ҳикоясида Х.Дўстмуҳаммад Заратуштра (Зардушт бобо) билан, зардуштийлик фалсафаси билан боғлиқ диний мифологик сюжет ва образдан унумли фойдаланиб, асарда рамзий бадиий образ яратишга муваффақ бўлган. Адибнинг «Жимжитхонага йўл» ҳикояси эса италиялик ёзувчи Дино Буцаттининг «Етти қават» ҳикоясининг эркин таржимасига мазмунан ва шаклан ҳамоҳанг ўз ҳикоясини кетма-кетликда бериш билан яратилган. Адиб шарқлик Зоҳид Яқин ва ғарблик Дино Корте исмли ҳикоя қаҳрамонларининг руҳий аҳволини қаватма-қават кўчириш тасвири орқали икки қутб кишисининг ҳаёт ва ўлим муаммосига фалсафий-бадиий-эстетик ёндашувини ифодалайди. «Жажман» ҳикоясидаги сингари Х.Дўстмуҳаммад касалхона ва ундаги еттита қаватдаги ҳамширалар исмига рамзий маънолар юклайди. Ҳикоядан чиқарилаётган асосий мазмун шундан иборатки, Дино Буцатти Ғарб кишисининг ўлим сари юзланиши – унинг руҳиятини