Сенга ишонаман. Ворис Йўлчиев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Сенга ишонаман - Ворис Йўлчиев страница 2

Жанр:
Серия:
Издательство:
Сенга ишонаман - Ворис Йўлчиев

Скачать книгу

ҳар иккиси мактабда аълочи эди. Ҳамид мактабни битириб, университетнинг ҳуқуқ факультетига ҳужжат топширди. Бироқ етарли балл тўплай олмади. Кейин армияга кетди. У билан бирга хизмат қилган дўсти Иқболнинг отаси Екатеринбургда ишларди. Ҳарбий хизматдан кейин Иқбол ҳам Россияга кетиш ҳаракатида юрганини эшитиб, у билан қўшилиб кетди. Екатеринбург политехника институтига ўқишга кирди. Иқбол эса отасининг ёнида, бозорда савдо қила бошлади.

      Ҳамид ўқишни битириб, ўзини тадбиркорликда синамоқчи бўлди. «Қарс икки қўлдан» нақлига амал қилиб, Иқбол билан шерикликда ишлашни таклиф қилди. Иқбол гарчи ўқишга киролмаган бўлса-да, анчагина тиришқоқ, ишбилармон йигит эди. У Ҳамиднинг таклифини қабул қилди. Икковлашиб «Азери» кичик корхонасини ташкил этишди. Асосан йўлларга асфальт қопламалари ётқизиш билан шуғулланувчи бу корхона шерикларга яхшигина фойда келтира бошлади.

      Ўғлининг илк даромадлари қўлига етиб келганида Малак хола роса йиғлаганди. Ростдан ҳам моддий қийинчиликлар аёлни анчагина эзиб қўйганди. Ана шу йўқчилик туфайли қизи Гулнознинг орзу-ҳавасини кўролмаганда, қўл учида тўй қилиб узатганди.

      Ҳамиднинг иши тобора олға кета бошлади. Аввал Екатеринбург марказидан, Малишев кўчасидан икки хонали уй сотиб олди. Кўп ўтмай ўн сотих ер майдони бўлган ҳовлига ҳам эга чиқди. Бокудан ҳам уч хонали, евротаъмирдан чиқарилган квартира сотиб олди ва ойисини шаҳар четидаги кўримсиз уйдан кўчиртириб келди. Новхони даҳасидан эса дала-ҳовли сотиб олди. Ўша пайтлардан бери онаси ҳар гал Бокуга келганида ўғлини «уйлан» деб қисти-бастига олади.

      Ҳар гал Ҳамид келиши билан унга бир даста қизларнинг суратини кўрсатади. Ўзи қўни-қўшнилардан кимнинг қизи бўйига етиб қолган бўлса, дарҳол Малак ҳолага тиқиштириш ҳаракатига тушади. Ахир ким бадавлат, келишган, уддабурон йигитни куёв қилишни истамайди? Лекин Ҳамид унча-мунча қизни ёқтирдим демайди.

      Бу гал ўғли бир ой Бокуда қолиб кетди. Ана шундай кунларнинг бирида узоқ тумандан қариндош лари меҳмонга келишди. Ҳамиднинг отаси Субҳон аслида Учар туманидан эди. Меҳмонларнинг бири унинг аммаваччаси Зарина, иккинчиси эса унинг қизи Сабина эди.

      Туманда яшайдиган қариндошларнинг бари Малак хола ўғлини уйлантириш ниятида юрганидан хабардор эди. Зарина хола ҳам шу баҳона қизини Ҳамидга кўрсатиб кетиш ниятида эди. Тўғри, бу ҳақда эри Комронга, ўғилари Жамол ва Жовидга ҳеч нарса демаганди. Чунки у ўғилларини яхши билади: сингилларини бозорга солишни истамайди улар.

      Ўша куни Ҳамид чўмилишдан қайтаётганди. Аввал дарвозалари олдида турган она-болани кўриб танимади. Янглиш келишган бўлса керак, деб ўйлади. Аёл эса уни таниб, «Вой Субҳонгинамдан қолган ёдгорим», деб йигитни бағрига босди. Ҳамид уларнинг саватларини уйга олиб киришга ёрдамлашди. Бу орада ер остидан Сабинага кўз ташлади. Қишлоқ қизларига хос одмигина, сипогина кийинган. Ўзи ҳам қорачадан келган, оғир-босиққина кўринади.

      Қиз нимаси биландир Ҳамиднинг эътиборини тортаверарди. Қиз ҳам унинг ўткир нигоҳлари таъқибидан ўзини олиб қолишга жой тополмай қизариб кетганди.

Скачать книгу