Сенга ишонаман. Ворис Йўлчиев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Сенга ишонаман - Ворис Йўлчиев страница 7
Томоша тугаб йигитлар таъзим билан ортга чекинган онда давра марказида гул тўла каттакон сават кўтарган Ҳамид чиқиб келди. Кейин жентльменларга хос одимлар билан саватни қизнинг оёлқлари остига қўйди, кейин визиткасини тутқазиб, эгилганча ортга тисарилди.
Шу тариқа танишиб, учраша бошлади.
…Ҳамид айвонга чиқиб, Аминанинг деразаси тарафга бўйланди. Ўшандай асилзода хонадоннинг қизи бўлган Иринани қўлга киритган Ҳамид учун бу бетайин оиланинг қизини «ром қилиш» иш бўптими?
Эшик жиринглади. Иқбол сайрдан қайтиб келганди.
– Қаерларда дайдиб юрибсан?
Иқбол музлаткичдан бир банка пиво олиб очди-да, бир кўтаришда бўшатди:
– Оҳ, «Фонтанка»да бир қизларни кўрдим, еб қўйгинг келади. Этаги мана бу ердан келади, – Иқбол кафтининг қиррасини тиззасидан баландроққа тиради. – Ўзингни худди Парижда юргандек ҳис этасан.
Ҳамиднинг хаёли яна Амина томонга учди. Кейин телевизор қаршисида ўтириб, каналларни алмаштираётган шеригининг қаршисида ўтириб, юрагини очиб-сочди. Иқбол гарчи экрандан кўзини узмаса-да, дўстининг дардини охиригача тинглади.
– Менга қара, балки у сен ўйлагандек енгилтак қиз эмасдир? Онаси билан синглисининг бузуқлигини ким кўрибди? Биров уларнинг тепасида чироқ тутиб турибдими? Бизнинг одамларни биласан, оғзи билан юради. Агар юрағон қиз бўлганида, шунча ялинганингдан кейин ҳам тушмасмиди? Кимсан, фалончи бойсан, пулинг бор, обрўйинг бор. Ҳатто совғангга ҳам қиё боқмабди-ку? Демакки, у қиз билан ишинг бўлмасин.
Соат иккига яқин Қундуз телевизорни ўчириб, ётоққа кирди. Дўстининг ҳалиям уйғоқ ётганини кўриб, унга маслаҳат берди:
– Бемаъни хаёларни миянгдан чиқариб ташла, ошна! Эртага тўйинг эканини унутма!
Ҳамиднинг тонгги олтига яқин кўзи илинди. Туш кўрди. Раҳматли отаси уни чақираётганмиш. У эса синглиси Гулнознинг қўлидан тутиб, бир жойдан турганмиш. Шу пайт онаси қаердандир рангли тўп олиб келибди. Ака-сингил тўпни ўйнашга тушибдилар. Шу пайт узоқдан келин либосида Сабина кўринибди. Отаси энди келинини чақира бошлабди. Шу пайт тўп «пақ» этиб ёрилибди.
БЕШИНЧИ БОБ
Кеча қўнғироқ Қундузнинг ҳаётга бўлган интилиши, иштиёқини орттирганди. Ҳозир айтилган манзил томон Мустақиллик кўчасидан Филармония биноси томон кетиб борарди. Кеча телефонда Озар муаллим деган киши каттароқ буюртма борлигини айтиб, уни офисига чақирганди.
Йўл четидаги дарахтларни махсус машинада суғориб юришарди. Қундуз сув фаввораси остида шодон қарсак чалаётган япроқларга тикилиб хаёлга толди. Бутоқда қолган ягона япроқ (!) бу зўр санъат асари бўлиши мумкин-ку? Файласуфлар баъзан инсонни япроққа ўхшатишади. Одам чақалоқ ҳолида туғилади, япроқлар эса куртак