Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 12
– Ҳа, фақат пул қизиқтиряпти. – Аёл қўлини пахса қилиб шанғиллай бошлади. – Сиз жарақ-жарақ пул оласиз. Ғамингиз йўқ. Мен энди бу болани нима билан боқаман? А? Гапиринг-чи?
– Ишланг, – боядан бери бир четда турган лейтенант гапга аралашди. Сиз тенги аёллар эркаклар билан баробар меҳнат қилишяпти.
– Сиз ўзингизнинг хотинчангизга ақл ўргатинг, хўпми?»
Хуллас, ҳикоя мазмунидан оиладаги бахтсизлик, иш жойидаги баъзан бўлиб турадиган ортиқча таъналар жамоа ва шахс ўртасида туғилган англашилмовчилик шахснинг жамоага нисбатан бегонасирашига, ўзини унга нисбатан ўгай каби ҳис қилинишига олиб келади ва буларнинг бари ўз навбатида маънавий тарангликка, таранглик узилишга олиб боради… Буни Асаднинг бошлиғи ҳикоя сўнгида тан олади: «Биз Асадни тарбия қиламиз деб яккалаб қўйган эканмиз, – майор оғир хўрсиниб пешанасини уқалаб қўйди. – Бу жуда катта хато, ўртоқ лейтенант». Ёш ёзувчи ҳаётда ўз ўрнини тополмаган, қилинган хатолар доирасидан чикиб кетолмаган, айни замонда ўзи ёмон одам бўлмаган кишининг тақдири, бу тақдирга бепарво бўлганларнинг инсонлик масъулияти ҳақидаги бир қарашни илгари сурмоқчи, у аллақандай қизиқарли масалаларнинг ҳам учини чиқарган, лекин катта ҳаёт ҳақиқати, инсон ҳаётининг мантиқи юзасидан қараганда, қаҳрамонни ўлимга олиб келган сабабларнинг жами бадиий жиҳатдан етарлича таҳлил ва тадқиқ қилинмаган, натижада Асаднинг ўлими бизга тасодифий ҳодиса каби туюлади, у тушган вазият ҳали ўлимга олиб борадиган, шундан ўзга чора қолмаган вазият каби англанмайди. Чунончи, Анна Каренина, Бовари хоним, Ромео, Жульетта, Ленский, Гулнорнинг ўлими улар ҳаётининг мазмунидан, муҳитнинг табиатидан, тақдирларининг ўзига хосликларидан ва улар бошдан кечираётган воқеалар ва улар истиқомат