Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

У урушда экан, бу ўғил кўради. Ўғил олти ойлик бўлганда эри ярадор бўлиб урушдан қайтади. Лекин уйга келмай тоғасиникига тушади. Хотиннинг ўзи уни қидириб боради. Эри «Қутбидан қолманг!..» деб гапни қисқа қилиб ундан юз ўгиради. «Нималар деяпти-а. Наҳотки мени… Йўқ, йўқ. Мен бузуқ эмасман. Иқболжон сизнинг болангиз-а, нахот шундай дейишга тилингиз борса, дегим келди. Айтолмадим. Кўнглим тўлиб кетди. Шартта изимга қайтдим. Парпирак бўлиб кетяпман чамамда. Ҳадеб кўзимни ишқалайман. Олчадек кўз соққалари катта бир уммонни жойлаштирганми ўзига. Мунча кўп ёш оқади-я». Ҳаётда биров бировнинг фожиасини масхараомуз тилда гапириб берса, кишида беҳад ўнғайсизлик туғилади. Худди шунингдек, ҳеч қачон пародия тили билан трагедия ёзиб бўлмайди. Бизнинг қаҳрамонимиз эса айнан шу йўлни тутганидан унинг ғалати, англанмаган ва нима учундир англатилмаган, изоҳсиз қолиб кетган фожиаси бизга ажабтовур бўлиб кўринади. Биз унинг фожиасига эмас, «Парпирак бўлиб кетяпман, чамамда», «олчадек кўз соққалари катта уммонни жойлаштирганми», «ўпкам шардек шишиб кетдими дейман» сингари умуртқасиз сўзларига маҳлиё бўлиб қоламиз беихтиёр. Муаллифнинг ҳаётга ва ўзи тасвирлаётган кишиларга қарашида маълум бир нуқтаи назар йўқ. Шунинг учун ҳам у гўзал деб тасвирлаган нарса китобхонга хунук бўлиб туюлади: «Гулзорани кўз ўнгимга келтираман, – деб ҳикоя қилади инженер йигит Иқболжон. Дилбар қиз. Ингичка қошлари, кўмирдек тим қора сочлари, узунчоқ юзу ияклари кўринаётгандай…» Дилбар деб аталаётган қиз ияги, юзи узунчоқ деб тасвирланса, унинг қандай дилбарлиги қолади? Биз бу ҳикояга узоқроқ тўхталаётганимизнинг боиси унда кўринган ва бу ерда озгинагина мисол келтирилаётган ёшлар насрига хос бўлган қусурлар Абдураҳим Назаровнинг «Яхши ният», Мирзакарим Пирматовнинг «Тун ва тонг», Мирзоҳид Мирзараҳимовнинг қатра ҳикояларида ҳам учрайди. Айтайлик, Абдураҳим Назаровнинг ҳикоясида шундай жумлалар бор: «Прожектор кўз илғамас даражада парпираб турарди», «қўлидан тарвузи тушиб, деворга суянганича беҳуш кишидай бир нуқтага тикилиб қолди», «суҳбатдошининг сўзларидан қандайдир ғурур ҳиди келиб турса ҳам, бу ўринли ғурурдай туюлди унга», «севгим ҳақида қаерда бўлса гапиравермай дейману, оғзимдан гуллаб қўйганимни ўзим билмай қоламан», «хаёл оғушидаги Маҳфуза Эртойни ҳар томонлама чамалаб кўрди. Эртойнинг ҳар бир ҳаракати унинг қалб садоси оҳангига мос тушаверди. Ажаб, бу туғилаётган муҳаббатмикан?» Ўсмоқчилаб берилаётган бу саволни балки тушуниш мумкиндир, балки қизнинг чамаси жуда кўп нарсаларни ўзига қамраб олаётганлигини ҳам фаҳмлаш қийин эмасдир, лекин мана бу парчада тасвири берилган бахтли ҳодисани қайси таърифга солиб китобхонга еткизса бўлади? «Йигит «севгилинг» деган сўзни эшитиб қизариб кетди. Маҳфузанинг қўлларини ушлаганда ёлқинланган юрак, ҳаммага ўзини кўз-кўз қилдимикин? Қизнинг ҳаракатида бахтли ҳодиса бўлгани билиниб турарди. У Маҳфуза томон юрар экан, йўғон бармоқларини карнай қилиб жавоб қайтарди.

      –Ҳо-хо-о-о-о-ой!»

Скачать книгу