Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

«Муҳаббат» сингари талай асарларида акс эттирилган. Лекин такрор айтаманки, гап бунда эмас. Ҳабибулло ўзи қаламга олган воқеаларни шунчалар самимий тасвирлаганки, қаҳрамонлари шунчалар табиий ҳаракат қиладиларки, киши беихтиёр уларнинг содда жозибасига ром бўлиб қолади. Гарчи ёш адибнинг услубида Абдулла Қаҳҳорнинг илк асарлари, Саид Аҳмад ҳикояларининг хур нафаси сезилиб, у шуларга эргашаётганлиги билиниб турса-да, лекин эргашиш ичидан ёш адибнинг ўзига хос томонлари, қаламининг ўзгача бир тароват билан бино қилаётган бўёқлари яққол кўринади. Ҳабибулло ўз қаҳрамонларини кўриб туради, уларнинг гап оҳангларини, шу вазиятда гапирадиган гапларини нозик илғаб олади, у одми воситалар билан ифодавийликка эришади ва насри киши кўзига ичдан ёриб турганга ўхшаб туюлади. Унинг ўнинчини эндигина битириб уч сафар овора бўлиб ҳам ўқишга киролмаган қаҳрамони, ёлғиз ўғил Ғуломжон ном қозониш учун чўлга отланади. Лекин чўл забтига узоқ дош беролмай қочиб келади, қишлоқдагиларга, севган қизи Ферузага хунук кўринади, сўнг яна чўлга кетади, чўлда меҳнаткаш, мард, танти одамлар ичида иссиқсовуқни тотиб, ўзига, кишиларга, меҳнатга, муҳаббатга қарашлари ўзгаради, у чинакам деҳқон йигитга айланади. Ҳабибулло ўз олдига оддий кишилар бугунги қишлоқ кишилари ва айниқса, ёшлари ҳаётини акс эттиришни асосий мақсад қилиб қўйган ва бунга бадиий-ғоявий жиҳатдан эришган. Ёш адиб бугунги қишлоқнинг гапга чечан, ишга чаққон ёшлари образларини ишонарли гавдалантириб беради. Унинг ҳикоя услуби оддий, содда рангларни ёқтиради ва бу соддалик ичида чинакам ўзбек насрига хос белгилар анча-мунча бўй тортиб қолгани кўринади. Лекин баъзан соддалик ўта соддаликка айланиб қоладики, бунда тасвир ва ундан кузатилган маъно бачкилашиб кетади: айтайлик, кекса ишчи Камол аканинг ўз қизларини мақташида ёки у қизининг расмини кўрсатгандан сўнг йигитлар унинг ўзига «зўр экан», «чиройли экан», «қизингизни бизга бера қолинг» деганга ўхшаш гапларни айтишларида шундай соддадиллик ва самимият борга ўхшаса-да, аслида булар ориятли ўзбек йигитлари ва номуси бор ота тилида айтиладиган ёки қилинадиган ишга сира ўхшамайди. Ёки Ғуломжоннинг янги бригада бошлиғи Самад ажрашиб кетган хотинининг суратини унга кўрсатганда, «жуда гўзал экан» деб мақташида ҳам мана шундай ўзбек йигит ўзига ҳеч қачон эп кўрмайдиган аллақандай пардасизлик бор. Ёш ёзувчи бир ўринда чўл йигитлари ўртасида бўладиган қизлар ҳақидаги гапларга изоҳ беради-да, сўнг мана бундай сўзларни ёзади: «Қизлар… Ишқ малаклари!.. Сиз гул каби нафислигингиз, фақат аёллардагина бўладиган мўъжизакор меҳрингиз билан ўзингиз ҳам сезмаган ҳолда йигитлар қалбига эзгулик, нафосат, гўзалликка чанқоқлик нурини сочасиз. Уларни мардликка, чин одамийликка, фидокорликка чорлайсиз. Сиз борки, ҳаёт ширин, мангу гўзал… Балки сизни бир неча ойлар кўрмаган, хаёлингиз билангина яшаган, чўлнинг иссиқ-совуғига тобланган мардлар кўчакўйда сизга маҳлиё бўлиб термилиб қолса, бунинг учун ранжиб, бир оғиз совуқ сўз билан уларнинг мард кўнглини чўктирманг,

Скачать книгу