Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 16

Жанр:
Серия:
Издательство:
Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

улардан бирида, хусусан, «Олтин водийдан шабадалар»нинг қаҳрамони Ўктам билан ҳаётий бир суҳбат қуришга майл билдирилганлигини ўқигансиз ёки адабиёт муаллимингиздан эшитгансиз. Мен ҳам шуни эшитганим учун сизга хат ёзяпман. Сиз жуда зийрак қизсиз: нега «Севгим, севгилим» дунё юзини кўрган маҳалда бу хайрли ишни қилмай, энди ўтган гапларни эслаб ўтирибсиз. Буни сиз адабиётчилар очилган эшикларни қайта тақиллатиш дейсизлар-ку, деб эътироз билдиришга оғиз жуфтлаётганлигингизни сезиб турибман. Лекин сиз иболи қиз, бундай дегани ийманиб турганингиз сабабли ўзим айтиб қўя қолай: адабиёт шундай ҳодисаки, у ҳеч нарсани ёддан чиқармайди. У минг йил бурунги гапларни ҳам худди кечаги ёки бугунги гапдай тилга олаверади. Унинг хотираси шу қадар бой, шу қадар тиниқки, ҳеч замон ҳеч бир нарса эсидан кўтарилмайди. Баъзан беш юз етмиш йил бурун бир ғазал ёзган шоирни излаб топади. Унинг хотирасини унутилмас қилади. Унинг майдони ҳам, бағри ҳам кенг, баъзан у замондошлари бефарққина қараган адиблар асарларини ўнлаб йиллар ўтгач, мислсиз шуҳрат отига миндиради. Ўз улуғлари қаторига қўшади. Шунинг учун адабиётда тамомила Унут дарёсига чўккан гап бўлмайди. Унинг кечаги гаплари доимо бугунги ва эртанги гаплар учун озуқ бўлиб хизмат қилади.

      Ойпопук! Сиз бехабарсиз. Ўлмас Умарбеков «Севгим, севгилим»дан сўнг яна қатор йирик асарлар яратди. Уларда тасвирланган энг сўлим қаҳрамонларнинг тақдири баъзан сизникига ўхшаш, табиатларида эса сизни му ҳибларингизга севимли қилган талай фазилатлар бор. Мен бу гапларни сизга шунинг учун ёзмоқдаманки, Ўлмас Умарбековни санъаткор сифатида элга танитган Гулчеҳра, Сайёра, Мунис сингари қаҳрамонларнинг бунчалар яхши чиқишига сиз сабаб бўлдингиз. Буларни яратишга ёзувчини сиз илҳомлантирдингиз. Омадли эр яхши хотинга омад ёр ёзувчи яхши қаҳрамонга дуч келади ва бундан бир умрлик илҳом ижодга рағбат олади.

      Сиз Ўлмас Умарбековнинг илк кашфиёти бўлганлигингиз билан қувонтирган эдингиз. Чунки, назаримда, адиб сизни топгач, сиз билан бирга адабиётда ўзининг ҳам йўлини топди. У ҳатто «Ёз ёмғири»да табиатан бутунлай сизга ёт Мунисхонни тасвирлаганда ҳам, кўз ўнгида сиз тургандай бўлиб кўринасиз. Сизга қараб туриб, у, Мунисхонни сизнинг аксингиз килиб яратгандай. Чунки бугунги кунларда, ҳаётда Мунисхон деганлар анча-мунча кўпая бошлади.... Лекин… бу ҳақда кейин, унинг ўзига ёзаман.

      Попук! Сиз олтмишинчи йил ўрталарида жуда кўп китобхонларни ўзингизга мафтун қилиб қўйган эдингиз. Мен бунинг сабабларини ўйлайман. Адабиётимизда ўн етти ёшдаги сиз каби жозибали қизлар образи йўқмиди? Бор эди. Аммо ҳамма гап шундаки, сиз Ўлмас Умарбеков ихтиросида ўзгача бир тароватга, ўзгача латифликка эга бўлдингиз. Сиз замон кишисисиз. Сизнинг томирингизда нотинч, серғулу бир қон кезиб юради: бу – ёшликнинг тинчимас ва тинчитмас қони. Сиз ота-онасиз ўсдингиз, бошингизга тушган қийинчиликлар қалбингизни юмшоқ қилиб қўйди. Сиз ҳар мисқол яхшиликнинг кадрига етиш, уни умр бўйи эъзозлашга ўргандингиз. Отадан ортиқ оталик қилган

Скачать книгу