.

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу - страница 17

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
 -

Скачать книгу

сиз ишонган, сиз эътиқод килган нарсага ишонмагани, шубҳа билдиргани – уни кўз ўнгингизда имонсиз қилиб қўйди. Ва сиз ундан буткул юз ўгириб кетдингиз. Мен сизни айблай олмайман. Лекин оқлай ҳам олмайман. Ўн саккиз ёшда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин мен сиз шошдингиз, деб ўйлайман. Ҳали далиллар етарли эмасди. Ҳали ўлим сўнгги чора каби туюлмаганди. Ҳали адиб бизни шу сўнгги чора, шу сўнгги ўқ деб ишонтириб улгурмаганди. Ҳали мутлақо тузатиб бўлмас маънавий разолат рўй бермаганди. Бовари хоним, Анна Каренина, «Тинч Дон»даги Наталья олдида кўндаланг турган даҳшатли ҳақиқат сизнинг олдингизда йўқ эди. Шунинг учун ҳам сиз менинг қаршимда бир адиб айтганидай, Карамзиннинг бечора Лизасига бироз ўхшаб қолдингиз ва бу менга кўзни нам бостирадиган туманли сентименталлик бўлиб туюлганди. Биласизми, менга сентиментал асарларда ҳамма нарсанинг бирдан ва тез рўй бериши сира татимайди. Одам ўзини сира тўйдирмайдиган ош ичаётгандай бўлаверади.

      Ойпопук! Сизнинг табиатингиз шундайки, унинг асосида ҳаётсеварлик ётади. Ҳаётсевар одамлар эса зўрлик билан бўладиган ўлимдан нафратланадилар. Улар ҳаёт-уқубатларни енгиш учун берилганлигини яхши англайдилар. Сизнинг табиатингиздаги ҳоким маъсумлик ўлимга йўл қўймаслиги керак эди. Бироқ ўн саккиз яшар чоғимизда олам бизга бошқача кўринади. Биз кескинроқ бўламиз. Бирни минг, мингни бир тарзида қабул қилишга мойил бўламиз. Шундай экан, сизни мана шу оғир ечимга олиб борадиган турли омиллар чуқурроқ англаниши керак эди. Ҳар ҳолда, ҳозир сиз ва ўлим бир-бирингизни мантиқан инкор қилмоқдасиз. Шу зиддиятни сиз ўзингиз билан олиб кетдингиз… Ва маълум бир миқдорда уни Ўлмас Умарбековнинг бошқа бир қаҳрамони «Одам бўлиш қийин» романининг бош персонажларидан бири Гулчеҳра тақдирига бўлишдингиз. Мен бунинг қандай бўлганлигини жуда билгим келади. Сиз билан ҳозирча Ўктамжонни: «Кетинг! Кетинг деяпман!» деб уйдан қувиб чиқарган ва ундан юзингизни ўгирган жойда, худди остона тагида хайрлашамиз. Чунки ҳозир тунги соат ўн икки бўлиб қолди ва эҳтимол шу чоғлар Гулчеҳра «Ёшлик» олдида безовта кезаётгандир. Унга тезроқ ёзишим керак…»

      «Қимматли Гулчеҳра!

      Изингиздан қувиб ета олмадим. Тўғрисини айтсам, мен ўзингизга ўзингиз жисмоний зўрлик ишлатганлигингиз, табиатга қарши борганлигингиз, яралган нарсани ва яратувчиликни йўқ қилганлигингизни сира ақлимга сиғдиролмадим. Мени ўлимга қарши экан, деб ўйламанг. Айрим одамлар каби мен оғзимга турли номаъқул сўзларни олиб, ўлимни сўкмоқчи эмасман. Ҳаёт қарамақаршиликларнинг бирлигидан иборат эканлигини яхши биласиз. Диалектика ўлимни тан олади. Чунки ўлим ҳам табиатдир. Борлик олам туғилиш ва ўлиш деган зид чегаралар оралиғида яшайди. Шу борлиқ ва йўқлик ўртасида ўз шарафини ҳимоя қилади, бугун учунгина эмас, эрта учун, эртангилар учун ҳам яшайди, ижод, ихтиро, кашфиёт қилади, насл-аньана қолдиради. Ўз содда ақлим билан шуларни ўйлаганда сиз қўллаган тадбирни сира ёқлай олмайман. Ўзимга

Скачать книгу