Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 29

Жанр:
Серия:
Издательство:
Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

Биз мумтоз адиблар бир сўз учун талашганларини, Флобер бир табоқ ҳажмда иккита ўхшаш ибора ишлатмаганлигини биламиз. Менинг назаримда, юқоридагига ўхшаш турли камчиликлар бадиий санъатга оид бўлиб, улар маълум даражада адибларнинг асримизга монанд тезкорликлари оқибатида йўл қўйилгандек бўлиб кўринади. Биз мумтоз адибларнинг азамат романларига уларнинг ўн йиллаб қилган меҳнатлари туфайли китобхон сифатида меросхўрлик шарафига муяссар бўлганмиз.

      Одил Ёқубов «Улуғбек хазинаси»ни носир сифатида кучга тўлган ёшда яратди. Биз кучга тўлиқ ёшда ёзилган бу асар китобхон томонидан узоқ йиллар қўлдан қўймай ўқилишини, роман Улуғбек ва замондошлари тарихининг ёрқин ҳамда ҳаққоний адабий ойнаси бўлиб қолишини орзу қиламиз.

      II

      ТАРОНАЛАРНИНГ ТОМИРЛАРИ

Замонни англаш – замон туйғуси

      Эллигинчи йилларнинг охири, олтмишинчи йилларнинг бошида адабиётимизга шеъриятда ҳам, насрда ҳам бир талай истеъдодли ёшлар кириб келди. Ҳар бир авлод адабиёт майдонига ўз янгиликлари билан кириб келади, деган гап бор. Улар ижодининг ўзига хос томонлари нималарда кўринади?

      Менга қолса, бу адабиётимизнинг бешинчи авлоди. Бу болалиги оғир уруш йилларига тўғри келган авлод. Бу ёшларнинг ижод байроғи Эркин Воҳидовнинг «Тонг нафаси», Ҳусниддин Шариповнинг «Қуёшга ошиқман», Сайёрнинг «Бошсиз ҳайкал», Ўлмас Умарбековнинг «Севгим, севгилим» сингари асарлари биринчи ижодий муваффақиятлари билан кўтарилди. Янги авлод янги овозга эга бўлсагина у авлод қаторига ўтади. Унинг овози адабиётда унинг паспорти. Шу паспорт машаққатлар билан тўла майдонда ҳаракат қилишга ҳуқуқ беради. Асрлар даҳо шоирларни жуда хасислик билан яратади. Пушкин ва Некрасовдан кейин улар қаторида саналишга сазовор Блок, Маяковский, Есенин, Твардовский каби шоирлар дунёга келгунча юз йил керак бўлди. Ўзбек адабиётида Муқимий ва Фурқатдан Ғафур Ғулом, Ойбек ва салафларигача ҳам тахминан ярим аср муддат орада ётади. Асрлар даҳо шоирларга узоқ ҳомила бўладилар. Шунинг учун менга нега бугун Маяковскийлар йўқ, Ғафур Ғуломлар йўқ деган гаплар жуда одми, енгилтак гапларга ўхшаб кўринади. Битта даҳо санъаткорни яратиш учун эҳтимол бир неча талантли авлод чинакам ижод машаққатини чекади. Соғлом кўз билан қараганда бугунги ижодкор ёшлар авлоди хам мана шундай талантли, адабиётимизнинг равнақи йўлида ҳалол тер тўкаётган авлодлар сафига киради. Y халқимизга нафи тегадиган таҳсинга сазовор ишлар қилмоқда.

      Янгилик яратиш инсоннинг янгилик яратишга бўлган иродасига боғлиқ. Шундай ирода ва ундан туғиладиган ишга, ғояларга берилиш бўлмаса, янгилик ҳам бўлмайди. Юқорида номлари саналган ёшларимизга мана шу нарсалар бегона эмас. Талантнинг ноёб бир фазилати унинг ҳаётбахш кучида. Талант уйғотувчи бўлади. Гуллар яккаликда очилмайди, чаман бўлиб очилишни севади. Йигирманчи йиллар ва ўттизинчи йилларни эслайлик. «Кўнгил найлари», «Туйғулар», «Тирик қўшиқлар», «Динамо», «Олов сочлар», «Кўклам севинчлари», «Шуълалар қўйнида», «Ундошларим», «Ҳаёт вараклари»,

Скачать книгу