Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 40
Шеъриятимизнинг юксак анъаналарини давом эттириш шарафи ёш шоирларимизга мерос бўлиб қолмоқда. Улар бунинг масъулиятини қанча тез англаб етсалар, шунча яхши. Ёш қаламкашларга қилинаётган зўр эътиборнинг том моҳияти шунда. Талантга меҳрибонлик керак, бироқ ҳаддан ташқари меҳрибонликдан ётоқчилаб коладиган талантлар ҳам бўлади. Меҳрибончиликларни ижодига катта бир рағбат, туртки деб билган ёшларгина адабиётимизнинг келажагини белгилайдилар.
ЯМ-ЯШИЛ ДАРАХТ
Қадимги форс адибларидан Иноятулла Канбунинг «Баҳори дониш» китобига кирган ҳикояларнинг бирида шундай воқеа сўзланади. Жуда баланд хурмо дарахти бўларкан. Унинг тепасига ҳеч ким чиқиб мева узолмас экан. Қўшниларнинг даъвати билан бир дадил ўспирин не машаққатлар билан дарахт тепасига чиқади. Лекин дарахтда узоқ йиллардан бери макон қурган илон ўсмирга даф қилиб қолади. Пастдагилар дод-вой қиладилар, болани қутқаришнинг чорасини тополмайдилар. Бу тўполон устига навқирон бир навкар келиб қолади. У одамлардан илонни отиб туширишга изн сўрайди ва камондан ўқ узиб, бола қошида чайқалиб турган илонни худди бошидан уриб туширади. Бола ҳалокатдан қутулади.
Мен адабий мавзу учун шу ҳикоядан бир қиёс изламоқчи бўламан. Адабиётга кириб келаётган ижодкор ёшлар сўз билан ишлаганда, сўз билан халққа хизмат қилганда, улардан мана шу навқирон навкарнинг мерганлиги, жасорати талаб этилади. Улар ажойиб санъат кучига, мураккаб ҳаёт жараёнлари қаршисида доим инсон ва ҳаёт манфаатларини ҳимоя қилиш қобилиятига эга бўлишлари зарур. Камончи моҳир бўлмасайди, у илоннинг ўрнига инсоннинг бошини янчган бўларди. Камончи жасур бўлмасайди, у қўлига камон тутмаган бўларди. Ёш ижодкорга камончининг маҳорати ва жасорати сув билан ҳаводай зарур. Қарама-қаршиликлар кураши билан тўлган мураккаб ҳаёт жараёнида ижодкорнинг сўзи ҳам, камончининг ўқидай яшаш идеалларига хизмат қилади.
Донишманд шоир Мирзо Бедил ўз рубойиларидан бирида ёзади:
Бу дунёда ҳар дам янгилик ҳавас,
Эскириб чиқади ҳар янги нафас.
Шоир ва адиб тез янгиланувчи ҳаёт ҳаваси билан қалам тебратади. Унинг таланти инсоният маданияти яратган, ўз халқининг миллий-маданий меросидан туғилган бениҳоя бой адабий анъаналарни саралайди. Улардан ўзига, ўз қарашларига яқин оҳангларни топади. Юрагига сингдиради. Мингларча фасоҳатли овозлар ичидан ўз овозини излайди. Уни топиш чинакам санъаткорларгагина муяссар бўлади. Санъаткор фақат