Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 43

Жанр:
Серия:
Издательство:
Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров

Скачать книгу

деб қайд қилиб чиқибди, ўттиз қатор шеърнинг бошидан охиригача эринмасдан шу рақамлар ёзиб чиқилган. Агар бу шеърни тўртинчи синфнинг ўқувчиси ёзиб юборганда мен ажабланмасдим. Лекин уни адабиётчи бўламан деб юрган талаба ёзганки, одамни ташвишга соладигани ҳам шунда. Дўстим, ҳеч кимса сизнинг шеърингизни ўқиётганда неча бўғинли қилиб ёзган экан, деб санаб ўтирмайди. Шеър ўқиётган одам унинг оҳангига қулоқ солади, ундан юрагингизнинг тафтини уқиб олишни истайди, сиз ифодалаётган кечинмалар, фикрлар киши юрагига жизиллаб тегадими, фикр уйғотадими, йўқми, шунга қараб шеърингизга баҳо беради. Ёзувчи Сергей Сартаков: мен машинкада бир саҳифада биттагина хатога йўл қўйсам, шу саҳифани бошқатдан кўчириб ёзаман, назаримда, бу хато ҳали ишга бутун вужудим, фикри ёдим билан берилмаганлигимни бармоқ билан ниқтаб кўрсатиб тургандай бўлади, деган гапни ёзади. Улкан адибимиз Абдулла Қаҳҳор ҳам, бир саҳифада биронта сўзни ўчирмай ёзадиган бўлгунимча шу саҳифани бошқатдан кўчиравераман, деган эди. Ижодкор одамда мана шундай зўр ижодий интизом, ўз хатосини ўзи тузатишга журъат ва жасорат тарбияланган бўлиши шарт.

      Шоир одам замонасининг энг илғор кишиларидан бўлади. Бу илғорлик юксак билим, юксак маданият деганимиз бўладики, бу нарсаларни ёшликдан қўлга кирита бормоқ, ёзмоқ қасдида қалам олганлар учун уларни эгалламоқ ҳам фарз, ҳам қарздир. Бўлмаса… келинг, ўзингизга тенгдош наманганлик Иброҳим Азимбоевнинг бир шеъридан шу «бўлмаса»га ярашадиган жавобни биргаликда ўқий қолайлик: Бўлмаса…

      «Қўя тургин қўшиғингни юракни титратмаса,

      Сенга мафтун ошиғингни зору зор йиғлатмаса…»

      Юракни титратадиган қўшиқлар ўзи қандай ёзилади? Бу саволга таъриф бериш жуда қийин. Эҳтимол, бунинг кераги ҳам йўқдир. Чунки юракни титратадиган қўшиқ қандай ёзилишини ҳар шоирнинг ўзи билади, бунга фақат унинг қалби жавоб бера олади. Одамзоднинг юраги, бу оҳангларнинг чашмасидир. Шеър шу чашмадан отилиб чиқади.

      «Ҳеч кимга айтмаган қўшиғингни айт,

      Тингламоқ истайман шундай қўшиқни,

      Бизлардан ўргансин одамлар ишқни,

      Ҳеч кимга айтмаган қўшиғингни айт.

      Бир жўшқин қўшиқни куйлармикан деб,

      Мен сендан кутарман, ҳар он кутарман,

      Қалбимни шу дам сўроққа тутарман,

      Бир жўшқин қўшиқни куйлармикан деб», –

      ёзади ўзининг шеърида гулистонлик Баҳор Холбекова. Бу шеърнинг бошидан то охирига қадар бир самимий туйғу ҳукмрон. Шу чинакам туйғу шеърга хуш оҳанг бағишлаган, уни бошқаларнинг шеъридан фарқлантириб қўйган. Қўшиқнинг қаҳрамони севиб қолган. Севиб қолганларга эса ҳамма нарса бошқача, шу севгига яраша гўзал, такрорланмас бўлишини истайдилар. Севганинг сендан қўшиқ тиласа, ҳеч кимга айтмаган қўшиғингни айтгинки, то умр бўйи ёддан кўтарилмасин, умрнинг йўлларини ўз оҳанглари билан безаб турсин. Қўшиқнинг қаҳрамони севганидан жўшқин бир куй тинглашга илҳақ. У интизор. У кутяпти:

      «Бу

Скачать книгу