Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 44
Бошқа бир ёшларда эса бунинг аксича янги фикр айтишга уриниб, фикрни тўла чиқара олмаслик, тагдор гап айтаман деб бемаъниликка юз тутиш ҳоллари сезилади.
«Қизнинг худди кўкраги каби,
Туртиб чиқди новдадан куртак.
Сўнгра катта баргга айланди,
.... Энди унга бардош ҳам керак…»
Жўшқиннинг бу тўртлиги шунақа тагдор гаплардан. Шеър бунақа гаплардан юқорироқ тургани яхши эмасми? Ёки Норбой Рўзиевнинг «Гўзал қизда» деб аталган шеъридан қуйидагича парчага қулоқ солайлик:
«Ҳидлашсак гули нозбуй танноз
ила ул тутиб,
Сайр айласак боғда ўртада
шифон бўлса.
Васлига кониб ёрнинг сайридан
сероб бўлиб,
Шилдираб оққан суви Норбойга
ашён бўлса».
(Шеърнинг имлоси қўлёзмадагидек қолдирилади – И.Ғ).
Бу шеърдан эротик мазмун қидирилмаган чоғда ҳам, унинг суюққина ҳаволарда ёзилганлиги кўриниб турибди.
Шеър – бу юксак хаёл, катта бир дарднинг самараси бўлмаган чоғларда у мана шундай ширасиз, чучмал, ҳаётнинг илғор ғояларидан йироқ бир эрмак маҳсулига айланади. Бу шеър эмас, унинг ўлимидир.
Ҳаваскорлик яхши. Унда баланд аланга бўлса ундан ҳам яхши. Чунки ҳар қандай халқ шеъриятининг нурафшон водийлари мана шу алангалардан ёруғ бўлади.
ШЕЪР УСТОДИДАН БАҲРАЛАР
Ғафур Ғулом коинотни тасаввур қила оларди. Академик шоир асарларининг қатор жилдлари чиқаётган кунларда бу тасаввур уфқи нақадар кенг бўлганлиги янада равшанроқ билинмоқда. II жилдга Ғафур Ғулом шоир ва инсон сифатида балоғат пиллапоясининг энг юксак поясига кўтарилган даврида яратган асарлари киритилган. Бу давр унинг ижодида академиклик даври; бу давр ўзбек совет адабиёти тарихида шоир бошлаб берган юксак мартабалар лауреатлик даври; яна бу давр ҳар янги йилнинг бошини бир ҳайратга солувчи шеър билан бошлаб, ҳеч истисносиз, яна даражасига кўра шундай, балки ундан ҳам ҳайратланарлироқ шеър билан якунлаган давр. Ғафур Ғулом бу йилларнинг кузакларида қандай илҳом билан шеър айтган бўлса, баҳорида ҳам, қишида ҳам, саратонида ҳам шундай яратувчи жўшқинлик билан шеър айтди. У, бу давр – умрни шоҳ сатрлар билан безамоқ даври эканлигини ўзи ғурур билан сезган эди.
Ғафур Ғулом коинотни тасаввур қила оларди, дедик. Унинг фазовий нисбатлар билан иш кўрувчи онги ва инсонлик иқтидорига Ер курраси олмадек кўринарди. У кўзларига олмадек бўлиб кўринган шу Она сайёрадан туриб, унинг шаънига шеър айтарди. Шоирнинг шеъри она юртининг, халқининг саломатлиги, ободлиги, ҳурлиги учун қайғуриш, шуларни ҳимоя қилиш, устувор этиш нияти билан тўлиқ бўларди. Ғафур Ғулом «Диплом» деган