Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 8
Роман бошдан-оёқ мана шу тахлитдаги бениҳоя тутуриқсиз, эротик, бачкана гаплар, қилиқлар, муносабатлар асосига қурилган. Баҳрихон ва Одилжон сингари муаллиф ижобий деяётган қаҳрамонлар мутлақо шармандали ҳолатларга тушиб қолаверадилар, орден олиб туриб, ўзларини сувга ташлайдилар, мукофот олиб машинага урилиб кетадилар. Жиддий-жиддий ишларда эканликларига қарамай болаларча фикрлайдилар, бачкана хаёлларга бериладилар. Ёзувчи истайдими, истамайдими, бу ижобий қаҳрамонни ерга уриш, уни масхара қилиш, деб англанади.
Романнинг тарбиявий аҳамияти эса юқоридаги парчаларданоқ ойдин кўриниб турибди… Адабий асар ижтимоий ҳодиса. У зўр фойда келтириши, аксинча, «Қалб қаноти» каби бўлса, кони зиён бўлиши ҳам мумкин.
Адабиётнинг юксалаётганлиги, унинг изланишлари самарадор бўлаётганлиги ҳаммадан бурун яратилаётган қаҳрамонларнинг бадиий салмоғи билан ўлчанади. Шунинг учун ҳам бадиий адабиёт ҳақидаги гап – аввало, қаҳрамон ҳақидаги гап дейдилар.
Ҳаётимиз ҳар жиҳатдан етук қаҳрамонларга бой. Адабиёт бу бойликни ўзлаштиришда, назаримда, хийла сусткашлик қилмоқда. Бу сусткашлик, айниқса, насрнинг энг гўзал жанрларидан бири ҳикоячиликда кўпроқ билинмоқда. Шубҳасиз, жуда кўп ҳикоялар ёзилмоқда. Талантли адибларимизнинг ҳикоя тўпламлари нашр этилмоқда. Булар ичида Жонрид Абдуллахонов ҳикоялари, Мумтоз Муҳамедовнинг ўзбек адибларининг Иккинчи жаҳон уруши кунларида жанг майдонларида кўрсатган матонатлари ҳақидаги «Қор қўйнида лола» китоби, истеъдодли ҳикоянавис Оқилжон Ҳусановнинг «Бўлмаганга