Миллиардернинг хотиралари. Джон Дэвисон Рокфеллер
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Миллиардернинг хотиралари - Джон Дэвисон Рокфеллер страница 10
Мен энди пулга эҳтиёжимиз борлигини таъкидлардим. Тан олишим керакки, амалиётларимиз кенгайиб боргани сари, пул масаласидаги муаммоларнинг охири йўқдек кўринарди. Алоқаларимиз қанча кенгайса, шунча кўп хаёлга толардим: “Бу ҳали узоқ давом этадими? Охирига келганимизда, ҳаммаси қайтадан бошланади. Ўзингни бир фикр билан овутасан – сен мана шу йўлда бахт топган ишбилармон тижоратчисан. Лекин янада совуққон бўлиш лозим, йигитча, ақлингни йўқотяпсан, жим кетсанг узоқроққа борасан!”
Тан олишим керак, ўзим билан кечган бу каби сукутли суҳбатлар менинг келажакдаги ҳаётим учун катта аҳамиятга эга эди. Омад мени сархуш қилиб қўйишидан, омад мендан юз ўгирадиган кун келишидан, омаднинг қайтишига бўлган ишончни миямга қуйиб яшашдан қўрқардим.
Вақти-вақти билан отамдан қарз олиб турардим. Гарчи ҳозир булар ҳақда ўйлаб, беихтиёр кулаётган бўлсам-да, лекин бизнинг бу каби олди-бердиларимиз мен учун қўрқув манбаи бўлган. Бир воқеа бўлди, бир куни отам ёнимизга келди ва, агар бизга пул керак бўлса, қарзга бериб туриши мумкинлигини айтди. Биз деярли ҳар доим пулга эҳтиёж сезардик, шунинг учун уларнинг ҳеч бўлмаса 10 фоизини олишдан бахтиёр эдик. Лекин у пулларини қайтиб олиш учун пулга эҳтиёжимиз янада баландроқ бўлган вазиятларда пайдо бўлар эди.
– Ўғлим, – дерди у одатда, – пулларимни қайтариб бера олмайсанми? Ўзимга ҳам керак бўляпти.
– Ҳозир, ҳозир, – дердим мен. У мени шунчаки синаётганини, пулни қайтарган тақдиримда, кейинчалик менга яна қарз бериш учун, уларни ўзимда қолдиришини яхши билардим.
Менинг назаримда, тарбиялашнинг бундай оригинал услуби ҳам, эҳтимол, менга озмунча хизмат кўрсатмаган, лекин, тан оламан, ўша вақтларда тижорий қобилиятларим устидаги бу каби синовлар мени камдан-кам қониқтирарди.
Ўн фоиз
Ўтмишим кредит суммасидан неча фоиз олиниши билан боғлиқ қизғин мунозаралар ҳақидаги хотиралар билан узвий боғлиқдир. Бутун бошли тижоратчилар ўн фоизга ўсишни меъёридан ортиқ ҳисоблаб, бунга норозилик билдириб чиққан, бундай ҳолатларни судхўрлик деб атаган ва фақат инсофсизлар бундай фоизларга кредит беришини таъкидлаган. Мен, мантиқан қаралганда, пуллар қанча фойда келтирса, унинг қадри ҳам шунча бўлади, деган фикрда эдим. Қарз маблағлари билан бир хил миқдорда пул олиш ҳақида ўйламасдан ҳеч ким 10, 5 ва ҳатто уч фоизини ҳам бермайди. Ўша вақтларда мен ҳеч қанақасига капиталист бўлмаганим учун катта қарздорлар сафида бўлишим эҳтимолдан холи эмас эди ва, шубҳасиз, бундай катта фоизларни ёқлаш учун асосли сабабларим бўлмаган.
Ўшанда бу масала бўйича юзага келган янада кескинроқ мунозаралар қаторига, мен ва акам Вильям мактаб йилларимиздаги пансионнинг қари эгаси билан бўлган суҳбатлар ҳам қўшиларди. Бу суҳбатлар менга катта қониқиш берар, пансион эгаси жуда доно ва чуқур фикрловчи аёл эди. Мен уни, айтайлик, бошқа сабаб