Миллиардернинг хотиралари. Джон Дэвисон Рокфеллер
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Миллиардернинг хотиралари - Джон Дэвисон Рокфеллер страница 7
Ишнинг бошланиши
Аввалига мени университетга ўқишга беришмоқчилигига қарамай, 16 ёшга тўлишим билан, ота-онам мактабни битиришимга оз қолганда бир неча ойга Кливленддаги савдо-сотиқ мактабига жўнатишни маъқул кўрдилар.
У ерда бухгалтерияни ўргандик ва ўқувчиларни савдо-сотиқ илмининг асосий принциплари, муомаласи ва бошқалар билан таништиришди. Бу мактабда мен унча кўп бўлмаган бўлсам ҳам, атиги бир неча ойда ўзим учун жуда катта фойда билан чиқдим. Бу мактабни тугатгач, қаердан иш топсам бўлади, деган саволга дуч келдим. Бир неча ҳафта ва ойлар давомида мен ҳар бир дўкон ва идоралар остонасига кириб чиқдим. Ҳар бир кирган жойимдан ўқувчи керак ёки йўқлигини сўрадим ва рад жавобини олдим. Жуда камчилик инсонлар мен билан одоб юзасидан гаплашдилар. Ва ниҳоят, кливлендлик бир тижоратчи менинг тушликдан сўнг келиб-кетишимни сўради. Мен ўзимда йўқ хурсанд эдим: ва ниҳоят узоқдан нимадир порлаяпти, ва ниҳоят иш бошланяпти.
Бу воқеа 1855 йил 26 сентябр куни бўлиб ўтган эди. Фирма “Гевит ва Теттл” деб аталарди. Узоқ изланишлардан сўнг топилган бу бахтли тасодиф бир зумда йўқ бўлиши мени даҳшатга солар эди. Бу фирмага боришни интизорлик билан кутардим. Бориш вақти келганда эса бўлажак принципиалим, яъни раҳбарим менга: “Мен сизни синов тариқасида ишга оламан”, деди. Ойлик маош ҳақида на у, на мен бир оғиз сўз айтмадик.
Менинг иштиёқим жуда баланд эди. Бошқа ўқувчилар билан таққослаганда, менинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатим бор эди, яъни отам мен билан амалий характерга эга бўлган суҳбатлар ва муҳокамалар олиб борар, бундан ташқари, мен мактабда савдо-сотиқ принциплари билан танишиб чиққан эдим. Шундан келиб чиқиб, савдо-сотиқ бўйича етарли билим захираси ва малакасига эга эдим. Ва бу билимларни ривожлантиришим мумкин эди. Бахтли тасодиф туфайли менинг тақдиримга ўз ишининг устаси бўлган бухгалтер бўлиш ёзилган, у менинг ишларимдан чин кўнгилдан мамнун эди.
Кейинги йилнинг биринчи январида Теттл менга йилнинг биринчи чораги учун 50 доллар ойлик берди. Бу менинг меҳнатларим учун яхшигина мукофот эди ва мен бундан хурсанд эдим.
Кейинги йилни ҳам тўлиқ шу ерда ўтказдим. Идора ишларини ўрганиш ва бу корхонанинг бир неча соҳаларини ўзлаштириш эвазига ойига 25 доллардан ола бошладим. Бу улгуржи комиссион ва экспедицион савдо-сотиқ эди ва мен шуғулланаётган ишларнинг маркази идора эди. Менинг бошқарувчим юқорида тилга олинган бухгалтер эди, у йилига ҳеч қандай