Миллиардернинг хотиралари. Джон Дэвисон Рокфеллер

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Миллиардернинг хотиралари - Джон Дэвисон Рокфеллер страница 8

Миллиардернинг хотиралари - Джон Дэвисон Рокфеллер

Скачать книгу

бу пудратчининг ҳисоботини кўриб чиқиб, унинг хулосасини яхшилаб текширар эдим. Бу ўзига хос юзаки кўриб чиқиш ва тўлов қилиш учун берилган буйруқ менга ёқмаётган эди, чунки ҳисобларни жиддий назорат қилиб кўриб чиқиш хўжайинларимиз учун фойдали эканига ишонч ҳосил қилдим. Энди бу фикримга кўпгина замонавий тижоратчилар қўшилади, деб қаттиқ ишонаман, менинг назоратим худди экзекуцияга ўхшарди, яъни мен раҳбаримнинг пулларини етказиб берувчиларнинг очкўз чангалидан озод қилардим. Бу иш менинг бошқа ишларимга қараганда жуда ҳам масъулиятли эди.

      Ишни юқорида келтирилганидек юритиш услуби ҳеч қачон яхшиликка олиб бормаслигини жуда эрта тушуниб етдим.

      Менинг бутун фаолиятим давомида: ҳисобларни текшириш, ижара тўловларини ундириш, ҳисобларни тартиблаш талаблари ва бошқаларда турли-туман инсонлар билан ишлашга тўғри келган. Тижорат нуқтаи назаридан яхши ишбилармонлик муносабатларини бузмаган ҳолда турли табақадаги инсонлар билан қандай муомала қилиш кераклигини ўргандим. Вақти келганда ишни муваффақиятли якунлаш учун қўлимдан келганча ўзига хос чаққонлик билан ҳаракат қилишга уриндим.

      Мисол келтирамиз: биз Вермонтдан Кливлендга мармар тоши етказиб беришимиз керак эди. Ишнинг моҳияти юкни дарё ёки денгиз орқали кемада юк ташиш нархини чаққонлик билан тақсимлашдан иборат эди. Йўқотиш, юк ташиш вақтидаги товарларнинг шикастланишидан пайдо бўлган зарарлар ва бошқалар ҳар қандай йўл билан бу уч хил транспорт воситасини тарқатишдан иборат бўлиб, бу масалани ечиш учун ёш мутахассиснинг ақли зарур эди. Бу масала барчани, шу қатори менинг хўжайинимни ҳам қизиқтирарди. Аввалига бу ишга кучим етмайди, деган фикр хаёлимдан ўтди. Бу борада бирор бир одам билан тўқнашув бўлмади деб ҳам айтолмайман. Бу тажриба, яъни ҳар бир инсоннинг қизиқишларини раҳбарим иштирокида ўзаро боғлаш, мен билан маслаҳатлашиш учун учрашишга бажонидил келаётганлар айни менинг жуда ёш, таъсирчан давримда ўзим учун фавқулодда ибратли эди. Бу менинг савдо-сотиқ алоқаларидаги биринчи қадамларим эди. Лекин бу масалага кейинроқ тўхталамиз.

      Бошқа шахслар олдида ўз фаолиятинг учун масъулият ҳиссини тарбиялаш ҳамма учун фавқулодда фойдали. Бу нарса менга ҳам фойда келтирди.

      Мен ўзим учун бахт деб ҳисоблайдиган ҳолат шуки, ўша пайтлари биз ҳозиргига қараганда икки баробар кам маош олганмиз. Кейинги йил раҳбарлар менинг маошимни 700 долларга кўтаришди. Лекин мен уларнинг ишида энг камида 800 доллар олишим керак деб ҳисоблардим. Кейинги йилнинг апрел ойигача бу масала менинг фойдамга ҳал бўлмади. Қулай имкониятдан фойдаланиб, мана шу турдаги мустақил ишни очишга қарор қилдим ва ўз иш ўрнимдан воз кечдим.

      У вақтлар Кливлендда ҳамма бир-бирини танир эди. Шаҳар тижоратчилари ичида бир ёш инглиз М. Б. Кларк бор эди. У мендан 10 ёш катта эди. Кларк мустақил иш очмоқчи ва бунинг учун шерик излаётган эди. Бу ишга 2000 доллар сармоя киритмоқчи ва мана шундай сармояга эга бўлган шерик қидираётган эди. 700-800 доллар маблағ йиққан мендек

Скачать книгу