Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница

Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов

Скачать книгу

книнг ўзи оч қолса қолади, аммо меҳмонини тўйдиради. Бунчалик бўлиш тўғримикан-ов! Ер юзидаги барча тирик жонзотни, денгизлардаги наҳангларни тўйдираман деган Ҳотамтой ҳам шу ўзбекдан чиққан. Бу, ҳақиқат! Ҳадеб насиҳат қилиб, ақл ўргатаверадиганларни, гап учун туғилган минбарбозларни, халқ удумларини таъқиб этган мансабдорларни ғоятда ёқтирмайди, чунки Одам Ато вақтидан бошлаб ўзи шунақа! Бир ҳисобда бунинг нимаси ёмон? Умрида бир маротаба элга ош бермаган, лекин кариллаб юрган, жанозасида олтита одам тўпланганларни ҳам кўрдик. Бу дунёга фақат ўзи учун келганлар бор, ўз она тилини оёқости қилганлар бор, она тилини унутганлар бор… Шунинг учун ҳам халқимиз бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил, дейди.

      Иссиқ ёз кунларининг бирида Ҳабиб деган хушбичим, бўй-басти ярашиғлик йигит ўз дўстлари Пати (Фатхуллохўжа) ва Марат билан бирга Тошкентнинг ғарби-шимолидаги гавжум маҳаллага, тўй бўлаётган кўркам ҳовлилардан бирига кириб келишди. Бу Патининг қариндоши Миршариф деган йигитнинг никоҳ тўйи эди.

      Катта ҳовли, саккиз устунли пешайвон, хоналар… Ҳамма ёққа дастурхон ёзилган, столу хонтахталар усти ноз-неъматларга тўла, ҳатто пиёла қўядиган жой йўқ. Қўшнининг ҳовлисида уч катта қозондан буғ кўтарилмоқда. Ҳали кеч кирмасдан чироқлар чароғон-у созандалар навоси авжда. Ясан-тусан меҳмонлар, айниқса, ҳовлидаги столлар атрофини тўлдиришган. Косагул бўлишни касб қилиб олган, сўзининг нуқтаси йўқ бир сергап кимса микрофонни оғзига олиб бориб, ютиб юборгудай, тинимсиз гапириб турибди. Лекин ҳамма ўзи билан ўзи овора, тўйни мажлисга айлантириб юбориш жонга тегибдими, кўплар унинг гапларига қулоқ солмай овқат емоқ билан банд. Шуниси маъқул!

      Ҳовлида, юқори қаторда ўтирган қизлардан бири Ҳабибнинг диққатини жалб этди, аввал атайин, кейин унга беихтиёр тикила бошлади – фақат у эмас, бошқа йигитлар ҳам нигоҳлар тийриборонини бошлаб юборишди. Ясан-тусан бўлиб келган «қошлари камон»ларга бу албатта хуш ёқар, йигитлар суқ билан тикилмаган қиз қизми?! Ўн саккиз ёшда қизларнинг хунуги бўлмайди. Баъзи қизлар ўзларига тикилиб қараётган йигитларни менсимагандек безовта бўлиб, истеҳзо билан ён-атрофга қарашар, «тийриборондан» чарчагандек уфф, деб қўйишарди. Бу – шунчаки. Аслида йигитларнинг маҳлиё бўлиб қотиб қолиши уларга ёқар, ўзларини кўрмаганликка солиб, эркаланиб дугонасига бир нима дер – бу эркаланиш асосан тикилиб, оғзидан сўлаги оқиб, ютиб юбораман деяётган йигитга алоқадор бўларди. Ҳабиб ҳам ўша қаламқошга ер остидан қарар, қизнинг гаплари, қилиқлари, эркаланишлари ўзига ярашиб турарди. Қайсидир ҳинд кинофильмидаги жононга ҳам, гўзалликда биринчи ҳисобланган турк қизига ҳам ўхшашиб кетарди. Бодомқовоқ лаблар олуча. Гапираётганида Ҳабиб атай яна тикилди – хайрият, оғзида тилла тиши йўқ экан (ҳозир баъзи ерларда кенг тарқалган – тилла тиш қўйганларни Ҳабиб умуман ёқтирмасди). Зар аралашган атлас кўйлак кийиш одат. Буни ҳам Ҳабиб негадир ёқтирмасди: «Янги Гвинеянинг папуаслари бўлмай ўлларинг!» дерди кийиниш маданияти паст, соч турмакларини ҳам беўхшовроқ қилиб турмаклаган қизларни кўрса. Баъзи ойтовоқлар оғзини тилла тишга тўлдириб, бошини парча билан танғиб олар, қулоғида ойбалдоқ… Қўша-қўша узуклар, билакда ёмби… Тиллага кўмилиш ҳам Ҳабибга ёқмас, юқорида ўтирган бояги қиз эса бундай безанишлардан холи, келиштириб, дид билан кийинган эди. У ниманидир баҳона қилиб, Ҳабибга қадду қоматини бир кўрсатиб қўйди, ингичка бел, бўйнида ҳилол ва юлдуз лавҳа қилдек ингичка тилла занжир осилган, дудоқлар оппоқ, ипак сочларидан бир тутами қулоқ ости бўйнига тушган. Парча-парча гулли юпқа кўйлак «илоҳий бир ҳайкалтарош ижоди» экани шундоқ кўриниб турибди… Бу тўй анжуманида иштирок этаётганлар ичида Ҳабиб ҳам эътибордан четда турадиганлардан эмас – қадду қомати келишган, қиррабурун, қора қош… Икки ёнида ўтирган дўстлари – новча, серҳаракат. Маратдан кўра кўзга яқин; семиз, юмалоқдан келган Патидан ўлса ўлиги ортиқ. У ҳеч кимга қарамай кўпроқ овқат ерди. Гўзал қизлар зиёфатларда овқатга ружу қиладиган, жағи тинмайдиган йигитларни хуш кўрмас, гаплашиш керак, рақсга тушмоқ керак; тўй – овқатхона эмас, умрда бир бўладиган қутлуғ тантана!

      – Сен анави қизга маҳлиё бўлиб қолдинг-а? – деди Марат Ҳабибни туртиб. – Ўзи ҳам дўндиққина экан. Менимча, тўйга келганлар ичида энг гўзали шу!

      – Мен унга қараётганим йўқ! – деди қизариб Ҳабиб.

      Лекин ўша чиройли қиз ўзи ҳақида гап кетаётганини пайқаб турарди.

      – Ҳеч кўзингни олмаяпсан! Буни мен эмас, бошқалар ҳам сезяпти.

      – Бўлмаган гап! – деди Ҳабиб, лекин бу қизни қаердадир кўргандай бўларди.

      – Қарай бер, нима, тўйга нега келдик бўлмаса! Гўзалликка қараш айбми? Унда бу тўйми ёки профсоюз мажлисими?

      – Шунақа гўзал қизни биринчи кўришим… Йўқ, мен уни иккинчи бор кўраётганга ўхшайман, – деди Ҳабиб дўстига тўсатдан очилиб. – Дунёда шундай гўзаллар ҳам бор-е! Айниқса, ичкари маҳаллаларда, ўзбек хонадонларининг қизлари баъзан фавқулодда гўзал туғиляпти. Баъзан узумнинг яхшисини ит еб кетади – қандайдир пулдор, расво савдогарбаччалар совчи устига совчи қўйиб, илиб кетадилар. Э, ҳаёт жуда мураккаб!

      Шу лаҳза овқат еяётган Пати Ҳабибга хўмрайиб қараб қўйди.

      – Унга

Скачать книгу