Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 12

Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов

Скачать книгу

деб кўрсатишга уринишдир. Кал тароққа ўч бўлгандай…»

      «Киши ҳар қанча зако бўлмасин, алломаю номдор, мансаб-у баобрў бўлмасин, барибир халққа мурожаат этади, чунки ўша алломаларни халқ беради. Халқ заковатига чегара йўқ, фарзандларга илм бераётган домлаларни ҳам халқ беради. Анъаналаримиз, одатларимиз хусусида отахонлардан, кўпни кўрган оқсоқоллардан ошириб бир сўз айтишга ожизмиз».

      «Аммо ҳозирги кунимиз шарофати билан тикланган, қардошлик ила бирлаштирадиган урф-одат, анъаналаримиз тиклангани, «Наврўз», «Хотира куни» – катта воқеа бўлди». «Ялпиош – яхши». «Тўйни мажлисга айлантирмаслик керак, тўйда «доклад» қилиб юборадиган, одамни қилт этмай, овқат едирмайдиган, узундан узоқ сўзлайдиган косагуллар жонга тегди». Тўйда адоват, ҳасадгўйлик бўлмаслиги, ортиқча исрофгарчиликлар ҳақида оқсоқоллар кўп гапирди. Кишилар тўйга фақат егани келмайдилар, мулоқот, суҳбатлашиш, куй тинглаш, рақс ҳам керак, азизлар!

      «Ровоч сайли», «Қовун сайли» ҳам керак.

      «Жанозада кўчадан ўтиб кетаётган ҳайдовчилар машинасини ҳам тўхтатиб, ҳамюрти тобутини кўтариши – олижаноб фазилат. Қабристонга бориб, ота-онаси қабрига гул қўйиш, гул экиш, тозалаш бу – инсонийликнинг гўзал намуналаридан бири. Агар бундай фазилатдан маҳрум инсон бўлса, унинг ҳайвондан фарқи қолмайди…»

      «Хоразмию Сино давридан қолган дуторни қайта ишлаб, қовоққа ўхшатиб, овозини бузиб қўйдик. Минг йиллар давомида шаклланган Наврўз сумалакни бузиб, атала қилиб қўймаслик учун ҳадеб асрий урф-одатларимизга ислоҳ кирита бериш ҳам яхши эмас!»

      «Жанозада ҳамма қатнашиши керак, халқдан ажралиб туриш тўғри эмас! Ота-она қазосида фарзандни таъқибга олиш, сен жанозада иштирок этсанг, мансабингдан кетасан, демак, иғвогар шахслар таъқиби – бу жуда ёмон нарса… Киши қалбини таҳқирламаслик керак».

      Баъзан адасининг гаплари ҳам профессорнинг фикрларига яқин келарди, демак, миллат уйғонмоқда… Баъзан Нигоранинг кўз олдида қинғир-қийшиқ кийимлар, жазу «ча-ча-ча»…лар ғойиб бўлиб, миллий халқ рақси паҳлавонларники каби қад кўтаргандай бўлмоқда…

      Нигора ўйланиб қолди, демак, дўппи кийиб юрадиган, овқатдан сўнг албатта фотиҳа ўқийдиган ҳайдовчи йигит чин ўзбек. Ҳабиб ҳам баъзан ўз ота-боболари удумига мойиллик кўрсатади.

      Баъзан онаси, адасини таъқибга оларди, бу Нигорага мутлақо ёқмасди, рашк ёмон нарса! Агар миллий маданиятим деб, кишилар мана бу ёмон иллатдан холи бўлмасалар, бу жуда ёмон! Бошқа халқлар маданиятини, яхши урф-одатларини инкор этиш, бу ўта ноинсофлик-да, мутлақо кечириб бўлмайди!

      Ойнаи жаҳонда кўрсатилган концертларда машҳур раққосаларнинг чиқиши кейинги кунларда Жамшидбек Зулфиқоровнинг юрагини ўйнатар, Маҳбубахон уларнинг биридан эрини ғоятда қизғанарди. Шўрлик Жамшидбекнинг мутлақо алоқаси бўлмаса ҳам, қачонлардир бир анжуманда раққосанинг санъати ҳақида тўлқинланиб гапирган

Скачать книгу