Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 15

Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов

Скачать книгу

мен сизга бутун Тошкентни ҳам, жонимни ҳам қўшиб берардим…

      – Ха-ха-ха-ха…

      – Келишдикми?

      – Келишдик.

      Ҳабиб дарҳол китобни варақлаб, ўша ғазални охиригача Нигорага мисрама-мисра таржима қилиб бера бошлади.

      – Овқат олиб келайми? Иссиқ ош бор, озгина сабр қилинг, олиб келаман.

      – Йўқ. Бошқа вақтда.

      – Афанди айтиб беролмайсизми? – Нигора атайин Ҳабибга икки иш буюрди.

      – Қайси бирини? Таржима қилайми, Афанди айтайми? – у қўрқув ичида шошиб, дам-бадам эшикка қараб қўярди. Жасорат кўрсатаётган бу эрка қиз ишнинг пачавасини чиқариб қўймасмикан, дерди ўзига ўзи.

      – Айтинг!

      – Арабчада совуқ ош нима дейилади, деб Афандидан сўрашибди. Араблар ҳеч қачон ошни совитиб ўтирмайдилар, иссиғида еб қўя қоладилар, деб жавоб берибди Афанди.

      – Ха-ха-ха-ха-а! Беш! Энди таржимани бошланг!

      Нигора Ҳабибнинг елкасига қўлини қўйиб турарди.

      «Таржимон» шундоқ ёнида шод, кулимсираб турган Нигоранинг лабларига тикилиб, қараб қўярди. Қиз ҳам ўзида бир эрку жасорат сезиб, Ҳабибга яқин ўтирарди. У таржима этаётганда шеър маъносидан кўра Ҳабибнинг юзларига кўпроқ маҳлиё бўлиб тингларди. Қандайдир бир мисрани таржима этолмай қийналди. Нигора кулди. Ҳабиб ҳам унга тикилиб, қизнинг қўлларидан ушлади. Қиз қаршилик кўрсатмай, сапчиб туриб кетмай мойиллик кўрсатаётганини сезган Ҳабибдан ақл кетди, у Нигорани қучоқлаб, бағрига босди ва лабларидан ўпди. Ҳабиб титрарди… Гап-сўз йўқ, у яна Нигорани қучиб, чанқоқ одамдай лабларидан ўпарди.

      Шу лаҳза телефон жиринглаб қолди, Нигора Ҳабибнинг қучоғидан отилиб чиқиб, телефон гўшагини кўтарди.

      – Алло. Ҳа, менман ойижон. Севара ҳали келгани йўқ. Бўпти… – деди гўшакни қўйиб.

      У яна Ҳабибнинг ёнига келди.

      – Ҳозир келадиларми, аянгизларми? – Ҳабиб энтикиб сўради.

      – Ҳозир эмас, бирпасдан кейин…

      – Мен кетай.

      – Йўқ, бизникида қоласиз, – деди вужуди мумдай эриган Нигора Ҳабибга ҳазил қилиб.

      Улар ортиқча гаплашишмади, гап йўқ. Афандилар ҳам йўқ… Муҳаббатнинг сирли оғушида икки қалб бир-бирини топгандай ҳаётдан ғоятда мамнун эдилар. Ҳабибга коридорда плашини кийдириб юбораётган Нигора ҳам бахтидан сармаст эди. Қўрқув йўқолиб, жасорат пайдо бўлди. Эшикка чиққан Ҳабиб Нигорага қўли билан хайр ишорасини қилиб, катта йўлга тушиб кетди.

      Ҳабиб борар, дунёда ундан бахтиёр инсон йўқ. Унинг кўз олдида Нигора дунёдаги энг севикли қиз, доно ва гўзал Нигора! У бахтини топди, шунчаки гаплашиб, вақт ўтказиб, бир-бирини алдаб юришлар йўқ энди, турмуш қуриш ҳақида бемалол ўйлайверса бўлади. Онаси, қариндошлари билан гаплашиб, тўйга тайёргарлик кўриш, онасининг одат бўйича совчи бўлиб бориши кераклиги ва ҳоказолар ҳақида ўйлашга қатъий ишонч бор. Қизнинг мойиллиги, бугунги воқеа «мен сенга тегаман, сен менга ёқасан…» деган гапнинг ўзи. «Агар киши

Скачать книгу