Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 23

Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов

Скачать книгу

энсаси қотди, у қизлар ичра нима қилишини билмай, хомуш турган эди, ҳайдовчи йигит яна орқасига қайтиб бориб, газета ўқишга тутинди. Уч соатлардан кейин қизлар дилдираб, оқариб сувдан чиқишди; тахта ҳужрачаларга кириб, кийинишди. Ўлгудай қорнилари очиб, тезроқ бу ердан кетишни истарди. Шу ерда яланғоч бир семиз хотиннинг бир қўлида нон, бир қўлида пиёз, лунжини тўлдириб овқат еяётганини кўриб, оғизларининг суви келди.

      – Қани девзирадан бир лаган ош бўлса, нима қилардиларинг, қизлар? – деди дилдираб Сунбула.

      – Ош эмас, бир бурда нон бўлганда ҳам ўйнаб берардим, – деди хахолаб Нигора.

      – Ҳаммамиз ҳам ўйнардик, – деди Интизор. – Газетага ўраб бир нима олиб келмаган эканмиз-а. Мен эрта билан чой ичмаган эдим. Жуда нодонмиз-да!

      – Ўлларинг! – деди тишларини такирлатиб, титраб Нигора. – Ҳаммамиз ҳам очмиз. Ана ундан нон сўрайликми? Термос олиб юрарди. Эҳтиёткор ҳайдовчи. Ёки пасткашлик бўлармикан? Сўрайвераман! Ҳей, ҳелло! Ака! Сизда бир бурда нон йўқми? Термос олиб юришингиздан нон ҳам бўлса керак, деб ўйладик.

      – Машинага ўтиринглар! – у буйруқнамо гапирди. Дарҳақиқат, термоси бор эди, тезда пиёлага иссиқ чой қуйиб, Нигорага узатди. Сўнг бошқаларга ҳам. Газетага ўроғлиқ бир кулча нонни ушатиб, қизларга улашди. Қизлар учун бу кулча бир лаган девзира паловдан ҳам аъло бўлиб кетди. Нонни еб, яна бир пиёладан чой ичиб олганларича, ҳайдовчи беш-ўн қадам нари бориб, сигарета чекди. Дилдираган қизлар танига ҳарорат югурди.

      – Энди кетсак бўладими? – сўради ҳайдовчи.

      – Бўлади, – деди Нигора.

      – Сизга раҳмат! – деди Сунбула.

      Машина эшиклари қарс-қурс ёпилиб, йўлга тушишди. Орадан ўн дақиқача ўтгач, ҳайдовчи машинани чиройли бир боғча ёнида тўхтатди.

      – Қани, тушинглар!

      – Нега тушамиз? – Нигора ажабланди.

      – Мана шу ерда ош ҳам бор, кабоб ҳам (боя уларнинг ош ҳақидаги гапларини эшитган эди). Озгина овқатланиб олмасанглар бўлмайди.

      – Йўқ, биз уйга етиб оламиз.

      – Уйда ош дамлаб, кутиб ўтиришибдими? Тушинглар! Бу ерда менинг ошнам бор, кабобни ҳам, ошни ҳам боплайди.

      – Туша қолайлик, – деди Сунбула.

      – Бир бурда нон билан ҳам бўладими? Сизларни билмайман-у, менинг қорним ўлгудай оч, – деди Интизор.

      – Бўпти, – деди Нигора, – тушдик.

      Ҳайдовчи йигит аллақачон ошпаз ёнига бориб, тўрт тарелкада ош, устига икки сихдан кабоб буюрди. Яна нималар деб ошпазга шивирлади, қизларни кўрсатди. Ошпаз унинг таниши эканлиги муомаласидан сезилиб турарди. Қизлар столга ўтириши билан беш дақиқа ўтар-ўтмай бир йигитча косада ош, кабоб ва ундан сўнг икки чойнак чой, нон, аччиқ-чучук олиб келиб қўйди. Ҳайдовчининг ўзи ошпаз ошнаси ёнида ўтирди. Қизлар хурсанд, ҳаш-паш дегунча ошни ҳам, кабобни ҳам туширишди. Чой ичиб, ўринларидан тураётиб, пулини кимга тўлаймиз, деб олазарак бўлишаётган эди, ҳайдовчи уларга: «Пули тўланган, безовта

Скачать книгу