Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 7
Жамшидбек ака бир ҳафталардан сўнг касалхонадан уйга келди. Қўй сўйиб, кўнгил яқинларини чақириб, зиёфат берди. Зиёфат тўрида жарроҳ профессор хотини билан ўтирарди. Ўзбекистонда ҳамма танийдиган хушовоз ҳофизу созандалар таклиф этилиб, Ўрдадаги (қадимда худди шу ерда Тошкент ҳокими Алимхон маҳкамаси бор эди) коттеж ҳовлисида наво янгради. Зулфиқоровнинг операция қилиниб, соғ-саломат келгани деярли тўйга айланди.
Зиёфатдан сўнг, меҳмонлар тарқашга яқин Маҳбубахон профессорнинг хотинини бир лаҳзага ичкари хонага чорлаб, унамаганига қўймай, бир кийимлик атлас туҳфа этди. Профессорга тўн кийдирилиб, ичи шоколадга тўлдирилган хитой вазаси ҳам туҳфа этилди. Вазани Зулфиқоровнинг ҳайдовчиси машинада профессорнинг уйига ташлаб келди…
Эрта билан кайфи тарқалган профессор хитойи вазага боқди, хотини ҳам. Ваза устида бўртиб тасвирланган аждар ва қушлар, хитой либосларидаги қисиқкўз хотинлар тасвири… «Бу ажойиб ваза, ноёб», деб дилидан ўтказди профессор. Нега бундай қилди? Унинг бирдан жаҳли чиқди, давлат арбоби, мансаб эгаси бўлатуриб, шунчалик қилиши яхшими?! У қайтариб юбормоқчи эди, хотини қаршилик кўрсатди: «Ҳарқалай, ҳаётини сақлаб қолдингиз, ҳар нима қилса арзийди. Қўйинг, ёмон фикрларга борманг, адаси!» Профессор ҳайрон бўлиб, хотинига тикилди… «Биз, ўзбеклар, баъзан жуда ошириб юборамиз, бу тўғри эмас! Бу, аслида, менинг бурчим эди-ку!» деди яна профессор. Ҳа, дарҳақиқат, Жамшидбек акада кейинги йилларда шундай «саховат» авж ола бошлади. Қимматбаҳо туҳфалар олар, иши тушадиганларга тортинмай мана шундай «туҳфалар» ҳам иноят қиларди. Маҳбубахон ҳайрон, болалигида кўп қийинчиликларни кўрган Жамшидбек кейинги йилларда пулни пўчоқча кўрадиган бўлиб қолган.
Сузонғич ҳўкизнинг олдидан, тепонғич отнинг орқасидан ўтиш хавфли, дейдилар. Жамшидбек Зулфиқоров она тилимизнинг хор бўлаётганидан тутақар, тили ғариб, она тилиси бўлмаган кимсанинг тўрт томонидан ўтиш хавфли, дерди. «Тил масаласи – дил масаласи, ҳозирги кунда бу ғоятда муҳим, она тилимиз хусусида кўпроқ гапириш пайти етганга ўхшайди…» Жамшидбекнинг мана бу томони Маҳбубахонга ёқарди.
Жамшидбек Зулфиқоров 1931 йили Тошкентда туғилган. Шу йигитлар вояга етиб, жумҳуриятга раҳбарлик қилаётганининг ўзи катта бахт. Жамшидбек шу кунгача нимаики топган бўлса, ўз қўл кучи билан топган, отадан ҳеч қандай мерос қолмаган. Бундан ўн йилча бурун ҳовлини ҳам укасига ташлаб, ўзи коммунал уйга кўчди. Бошқа шаҳарларда ўқиди, ишлади, аммо қонида, вужудида ота қони сузар эканми, ирсият қонуни устунлик қила бошлади, яъни ўзбек ўзлигини таний бошлади. Кўпларга завқу ҳаяжон берган «Лайли ва Мажнун»ни, «Фарҳод ва Ширин»ни, «Ўткан кунлар»ни қайта-қайта ўқиди. Миллий туйғу Жамшидда анча барвақт камол топди, унинг бахтига қўрқинчли таъқибу «қама-қама»лар