Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 8

Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов

Скачать книгу

сўзлари асал, кўзлари чўлпон…» ҳақида гаплашиб келишди. Хаёл билан бўлиб, катта кўчада ғизиллаб келаётган бир машинага этаги тегиб кетди. Нега бу қиз шунчалик диққатини жалб этди, ўзи ҳам билмасди – гапирганда дудоқларида бир кулги-ю табассум аломатлари зоҳир бўлади. Чап қалам қоши ўйнаб учгандек, у атайлаб бундай қилаётгани йўқ, албатта. Беихтиёр яноқларидаги икки кулдиргичи йигитлар диққатини тортиб олади. Ўзини нечоғли сипо ва эҳтиёт сақлашига қарамай, бўртиб чиққан кўкрак, хипчабел – етилиш, балоғат ёшидир, чунончи ғунчалар ҳам етилиб барг ёзади… Ҳа, ҳазрат Навоий ҳам беқиёсликни «…ўн сакиз ёшиндадур…» деганлар. Тим қора сочининг елкаларида ҳалқа бўлиб туриши, лаблардан учай-учай деб турган кулгининг ўзи тасвирга сиғмас. Бир кўришда шунчалар таассурот.

      Ҳабиб ҳар куни кўпгина қизу жувонлар билан учрашади, унинг атрофида қанчалар хушбичим қизлар бор-ку! Аммо бу қизда бир сирли латофат киши диққатини тортмай иложи йўқ.

      Йўлда, дўсти унинг ҳаяжонланганига ишорат этиб, сенинг феълингдаги мажнуннамолик муҳаббат домига илинтиради, деди. Мен бу масалада ботирман, оҳ-воҳ этиб, куйиб-ёнишларни ёқтирмайман! Мен бошқачаман, дерди дўсти Пати, «Худо яратган ноз-неъматлардан инсон четда қолмаслиги керак…» дерди яна ўша Пати ниҳоятда қўпол ўхшатиш билан.

      – Сен жарроҳсан, гўшту кабоб емайсан, кўз олдингга инсон жисми келиб туради. Ўтин ёриб, кетмон чопмайсан, чунки қўлни эҳтиёт қилиш керак. Сенга қийин! Мен, азизим, бошқачароқман; кабоб ҳам ейман, кетмон ҳам чопаман, тикани кирса ҳам барибир гулларни узаман… – дерди кайфи ошган Пати пишиллаб.

      Ҳабиб ошналари билан хайрлашиб, уйга кирди – онаизори ухламай кутиб ўтирган экан. Тўйнинг яхши ўтгани ҳақида икки оғиз гапириб, ўз хонасига кириб кетаётган эди, она тўхтатди.

      – Ўғлим, тўйлар қандай яхши! Мен ҳам қариб қолдим, бир оёғим ерда… – демасданоқ онанинг айтмоқчи бўлган гапини фаҳмлаб, кулимсиради. Чунки бу гаплар деярли ҳар куни такрорланиб турарди.

      – Гапингиз тўғри, ойи, менимча, энди тўйни тезлаштирамиз.

      – Лазокатхон холангнинг қўрғонтагилик эгачисининг қизи бўйи етилибди. Ўқиган, ҳозир попоп артелида гулкўрпа, палак тикар эмиш. Таърифини зўр қилишди. Олти минг сўмлик венгер гарнитураси, ҳамма нарсаси муҳайё эмиш. Совчи бўлиб борайми?

      – Ойижон, тушунасиз-ку, ўзим топаман. Топдим…

      – Вой, ойнаниб кетай сендан. Қандай топдинг?

      – Топдим-да.

      – Қанақа қиз экан?

      – Яхши.

      – Вой, ойнаниб кетай ўшандан. Совчиликка борайми?

      – Борасиз, албатта!

      – Сен тенгилар икки-уч болали бўлди, ўқиш, илмий иш ўз йўлига, болам, лекин уйланиш ҳам керак, – кампир хурсанд бўлганидан ўғлини ўз саволлари билан қийнагиси келмай, гапни тўхтатди. – Ечиниб, дамингни ол. Ҳозир чой олиб кириб бераман.

      – Илмий иш дея беринг, ойи, шу «қассоблик» ҳам жонимга тегди. Профессор билан уришиб қолдим… Ҳеч қачон жарроҳлардан давлат арбоби чиқмаган. Иш, иш, иш… Бизга ёмон қарайдилар… Бизлардан биронта

Скачать книгу