Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 30

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

ахир. Сен бир гапни билишинг керак, фақат эрингга бу ҳақда оғиз оча кўрма. Ҳа, ундан олдин яна бир гапни эслатиб қўяй. Сен мен учун, Саида, бу дунёда ҳаммадан ҳам яқин кишимсан, ўлаётганимда ҳам Оллоҳдан фақатгина сенинг бахтингни сўрайман ва Оллоҳга ҳаммасидан рози эканимни айтаман. Ва нариги дунёда ҳам фақат бир нарсани – сенинг бахтингни сўрашимни айтаман. Гоҳида ўйлаб қоламан, бу жазо бизга қайси ёзиқларимиз учун? Ўзинг биласан, асли бу ерлик эмасмиз, гарчи бу ердагилар учун анчадан бери туғишгандек бўлиб қолсак ҳам. Бу ерларга кўчиб келганимизнинг сабаби болаларим турмади. Хўжайиним бироз хаста эди, бу ёққа келганимиздан сўнг соғлиғи бутунлай ёмонлашди. Хуллас, бу манзилга келиб, бирон рўшнолик кўрганимизни билмайман. Унгача эса учта гўдагимни дафн этдик. Кейин Исмоил бўйимда бўлди, у тўртинчи фарзандим. Эрим дедики, бу ерда ишимиз юришмаяпти, болаларимиз турмаяпти, кел, қўшни овулга кўчиб ўтайлик, у ерда ҳам узоқ қариндошлар бор, шекилли. Мен эса буниси ҳам ўлиб қолса-чи, деб қўрқардим… Дунёнинг нариги чеккасига боришга ҳам тайёр эдим. Бу ерларга шу тариқа келиб қолганмиз. Ўғлим туғилиб, ҳаётимиз гўё изига тушиб кетгандек туюлса-да, эримнинг соғлиғи кундан-кунга ёмонлашиб борарди. У қаттиқ йўталар, ўпка хасталигидан озор чекарди. Орадан беш йил ўтиб у дунёдан кўз юмди. Мен эса беш яшар ўғилчам билан ёлғиз қолдим. Ўшанда маъракадан сўнг сен ҳеч қачон кўрмаган, танимаган акаларим келишган эди.

      – Эшитганман, биламан. Бир пайтлар ўзингиз айтгандингиз. Чотқолга кетишган, деган эдингиз, – деб эслатиб қўйди Саида.

      – Тўғри, тўғри, бу ҳақда ҳеч кимга айтма, деб ўзим огоҳлантириб қўйган эдим-ку. Акаларим бақувват, меҳнаткаш одамлар эди. Келишгач, юр, сени ўзимизга яқинроқ жойга кўчириб олиб кетамиз, бу ерда ўғлинг билан беваликда кун кечириб нима қиласан? Ҳали ёшсан, балки бошқа эр ҳам топилиб қолар. Ҳаётда нималар бўлмайди дейсан. Бу ерда эса ёлғизсан, акаларинг қанотида бўлсанг, совчиларнинг йўқлаши ҳам осонлашади. Биз билан юр, сенга ёрдам берамиз, қолгани тақдирдан… Мен эса уларга: “Раҳмат, акажонларим. Сизлар каттасизлар, мен эса ёшман. Гапларингизга кираман, фақат муҳлат беринглар. Марҳумнинг йилини лозим бўлганидек, шу ерда, у дафн этилган жойда ўтказай, у ёғи бир гап бўлар. “Кел” дейишларингиз ҳамоноқ ўғлим билан сизларга яқинроқ жойга борамиз”, – дедим. Ҳа, Саида, келинжоним, Ҳусанқул ва Ўринқул акаларим билан шундай суҳбат бўлган эди. Бир йил ўтиб, маъракадан сўнг мен ўйлаб, ўйимга етгунча, халқни қулоқ қилишга тушишди. Энди ҳар икки акам, Ҳусанқул ҳам, Ўринқул ҳам отларини вақтида эгарлаб, довон ошганча Чотқолга бош олиб кетишди. Оилалари ҳам уларга қўшилиб кетди. Ўша ерда қўноқ топишди. Чотқол тоғларида фақат ёзда бир ойгина довон очилади, ўшанда отда ёки пиёда ўтиш мумкин бўлади, бошқа пайтлари эса у ердан фақат қушларгина учиб ўта олади, башарти тоғ-тизмалар оша учаётган вақтда қанотлари музлаб қолмаса. Ана ўша жойларга кетган акаларим. Ўзим-ку у ерларда ҳеч қачон бўлмаганман, лекин одамлар шундай дейишади…

      Бексаат кампир бир зум ўйга чўмиб,

Скачать книгу