Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 32

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

яна ўз ҳолига келган эди. Майли бу ўзгариш унда шу пайтга, қисқа фурсатга тўғри келган бўлса-да, орадан бирикки кун ўтиб у яна дилида қайнаб тошган умидсизлик ғазаби билан қишни, тоғларни, аёзли кунларни, қўйингки, бутун оламни лаънатлаб, тақдирдан нолиб тупурар, қуш бўлиб довонлардан Чотқол сари учиб ўтолмаганидан жиддий афсусланарди. Буни чуқур ҳис этган хотини ва онаси унга тўла ҳамдард бўлишар, чунки улар қочоқлик ҳаётининг ҳар бир дақиқаси қанчалик қимматга тушишини билар эдилар, негаки ўз бошини қутқараётиб, унинг ҳолига тушган одамнинг танлаган йўли моҳият эътибори билан худди урушдагидек ҳалокатли эди. Урушда уни душманлар, бу ерда эса ўзимизникилар ўлдириши мумкин эди…

      Бу икки аёл эса – онаси ва хотини – ўз бурчи ва садоқатининг қурбони бўлиб, унинг мусибату бахтсизликларини бирга баҳам кўришарди, очлик ва совуқдан ҳам даҳшатлироқ жинояту хўрликлардан сақлаб қолишни ўз зиммаларига олганлар ҳам ўшалар эди. Тақдирнинг энг оғир зарбаларини – одамлар ўртасидаги миш-миш гаплару қонун шафқатсизликларини, қўшниларнинг шивир-кичир қилишиб, айбсиз айбдор ғарибларни аяб, юзига айтмаётганларини ҳам улар билишарди. Уруш қатнашчиси, бир қўли йўқ Мирзақул ҳам узоқ қариндошлари бўлишига қарамай, қишлоқ Кенгашининг раиси бўлиб юрганда Саидага қўл кўтариб, ғазабидан уни қамчилашгача борди, эзилиб мусибат чеккан хотини билан онаси эса Исмоилни деб аёлларга хос сабр-бардош билан буни ҳам ичга ютдилар. Энди эса Исмоилнинг қутулишига, андак бўлсада, умид учқунлари туғилгач, улар ўзларини эркин ва бахтиёр ҳис этар ва шу воқеага дахлдор бўлганларидан қувонар эдилар.

      Исмоил эса, худди янги кун келиши биланоқ бу рўй бериши мумкиндек, Чотқол довонидан ошиш режаларини тузар эди. Ва улар – онаси билан хотини жон-диллари билан бунга қувонишарди, чунки ҳаётнинг мўъжазгина бир чеккаси ёришиб, ҳаммаларини мафтун этиб, қутқарувчи ғояга – Чотқолга кетишга чорларди. Аммо, шу билан бирга, онаси ҳам, хотини ҳам ўйланган ишни амалга ошириш унчалик енгил кечмаслигини юракдан ҳис этишарди – буни фақат гапириш осон, аммо қорли довонни забт этишда йўловчини қандай хатарлар кутиши, у ерларда одамлар дамба-дам қор кўчкилари остида ҳалок бўлиши, баландлик ва аёздан нафаслари қайтиб ўлиши ҳақида улар сўз юритмасликка интилишарди. Чотқолга етишганида ҳам ҳаммаси қандай бўлишини фақат Оллоҳнинг ўзи билади. Аммо ўша дамда улар, ўзаро келишиб олгандек, Исмоилнинг режасини қониқиш билан маъқуллаб, уни рағбатлантиришарди. Айниқса онаси унинг руҳини кўтаришга кўпроқ интиларди. Кекса Бексаат ўзини қўлга олишга тиришиб, нафас сиқилишини, биқинидаги санчиқ азобини ўғлига сездирмаслик учун ўзини дадил тутишга уринар эди, чунки бу учрашувга кўланка солишни, ёшларни ўз дарду ҳасратлари билан чалғитишни хоҳламас эди, гарчи ичида Оллоҳга ёлбориб, тонггача – ўғли ўз кулбаси томон кетгунига қадар сабр беришни тилаб турган бўлса-да, ўшандан сўнггина бемалол йиғлаши, ўкириши мумкин бўлади ва Оллоҳдан бор овози билан зорланиб илтижо қилади; даҳшатли қийноқларга дучор

Скачать книгу