Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 41

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

борди экан?” – деган биргина ўй уни эсанкиратиб қўйган эди. Саида қайноқ юзларига урилиб, бўйни аралаш эриб тушаётган қор томчиларини ҳам сезмай, турган жойида тураверди. Ана, Тўтиойнинг болалари ойиларининг этагига чирқирашиб ёпишиб олишган: кичкинаси тўшакдан эндигина турган шекилли, яланг оёқ лой кечиб: “Ойи! Ойи!” деб қичқирарди. Тўтиой бўлса у билан иши йўқ, ўзи билан ўзи овора эди.

      – Бойдали уйда бўлганда, ўғри кела олармиди. Уйда эркак бўлмагандан кейин шу-да…

      “Боладан совуқ ўтиб, кўкариб кетди!” деган хаёл билан Саида чопиб бориб, уни дарҳол кўтариб олмоқчи бўлиб шайланиб турган эди, бироқ тўда ичидан почтальон Қурмон югуриб келиб болага бир қараб олди-да, уни қўйнига ўраб, уйига кўтариб кетди. У Саиданинг ёнидан ўтиб бораркан, қўйнидаги болани илиқ нафаси билан иситиб, соқолидан сизиб тушаётган мунчоқ-мунчоқ сув қатрачалари товланиб, ўзича нимадандир норози бўлгандек тўнғиллаб қўйди:

      – Сизларни ҳеч қачон ташлаб қўймаймиз, навбат билан кўтариб катта қиламиз…

      Деярли бутун овул Тўтиойнинг ҳовлисига тўпланишган эди. Илгари ҳам овулда бундай воқеалар бўлиб турарди, лекин бунчалик одам йиғилишмасди. Ким мол йўқотиб, мол ўғирлатмаган дейсиз, бироқ бу сафар уларни молнинг йўқолишигина эмас, балки ғазабга тўлган энг нозик ҳис-туйғулар, инсонга бўлган меҳр ва муҳаббат туйғулари бу ерга ҳайдаб келаётган эди. Ана улар четчетга чиқиб, қовоқ солиб ўтиришибди: “Бойдалининг етимларига қўл тегизган ким?..”

      Боядан бери у ёқдан-бу ёққа югуриб-елиб, атрофни кўздан кечириб юрган Мирзақул, мана, йилқичи Парпи билан от чоптириб келиб қолишди. У отини гижинглатиб, қўлсиз енгини шалвиратганича ҳовлига қуюндек учиб кирди.

      – Қани, халойиқ, қўзғалинг! Отлиқлар отда, отсизлар пиёда сойма-сой изланглар! Йўқолган мол садқайи сар, аммо бу ишни қилган муттаҳам итни топиш керак!

      – Тўғри айтасан, тўғри! – дейишди кўпчилик. – Ўғри олислаб кетгани йўқ… Агар сигирни сўйиб олган бўлса, гўшти топилар… Йўқса, уни эски қўрғонларга беркитиб қўйган чиқар!..

      – Тўғри, тўғри! Ҳали сўйиб улгурмаган бўлиши керак. Кўрган одамлардан суриштиринглар! – деган қийқириқ эшитилди.

      – Қани, жўнанглар, кечикмасдан жўнай қолинглар!

      Мирзақул ҳовли саҳнидан чиқиб бораётган одамлар орасидан фронтга бориб келган беш-олтита ярадор йигитларни чақириб олиб:

      – Сизлар, йигитлар – солдатлар эмасми… Отга миниб, Жамбулга борадиган катта йўлни кузатиб чиқинглар.

      – Э-ҳе, у ёққа боришга улов қани?

      – Саройдаги отларни олинглар! – деди Мирзақул.

      – Отлар ер ҳайдаш учун бойлоққа ташланган, раис ўзини осса осади-ю, уларни бермайди.

      – Об-бо, гапни кўп чуватдинг-да! – деб бақириб берди Мирзақул. Унинг заҳри юзига чиқиб, чўлтоқ қўли боягидек яна силкиниб тушди. – Қани, ҳозир жўнанглар! Ғинг демай, отларни эгарлаб, йўлга тушинглар.

      Халқ тўлқинига қўшилиб, Саида ҳам овулнинг сиртига қараб югурди ва дарҳол

Скачать книгу