Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 43

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

суягини кўрсатмай овлоқ ерга кўмиб ташланглар, уқдингми? – деб қўлидаги папиросини қайта-қайта ичига тортиб чекди-да, қолдиғини оёқ остига ташлаб ўчириб, эшикка чиқиб кетди.

      Аста-секин тонг отиб, уй ичи ёриша бошлади. Тонг ёришган сари, нариги ёқда печканинг остида бешикни қучоқлаб ўтирган оқ сочли аёл деразага қадалиб қараб, бир йўла ерга ҳам термиларди. Ташқарида бирон нарса борми, у нимага бунча термиларди? Нега унинг сочи бир кечадаёқ оқариб кетди? Аралашиб, чувалашиб кетган хаёллар деразани шарақлатиб синдириб, теваракатрофни кезиб, ташқарида нималар бор-йўқлигини билишга ошиқарди. Дарвоқе, ана шу кичкинагина деразанинг нариги томонида бутун овул, элу халқ… Унда почтальон Қурмон яшайди. Тўтиой болалари билан, Мирзақул, Исмоил… Ҳа, Исмоил ҳам яшайди…

      “Бироқ сен бошқаларга ўхшамайсан, биз учун ёт кишисан… Бутун элу юртинг жон бериб, жон олиб, душман билан урушиб ётганда, сен бўлсанг қочиб юрсанг, ахир ўз элига ким душман бўлибди. Сени сақлайин деб юрган эканману, бироқ нафс балосидан қутқариш зарурлигини ўйлаб кўрмаган эканман…”

      Саида чопонини кийиб, боласининг йўргакларини рўмолга тугиб олди.

      У эшикка яқинлашиб борганда, ниманидир қиёлмагандек, бурилганича туриб қолди.

      Кўзларидан маржон-маржон бўлиб оқиб тушаётган ёш қатралари боласининг бетига томчилаб, у ҳам ётган ерида тамшаниб, ижирғиланиб қўйди. Бироқ шу заҳотиёқ ҳеч нарсани сезмагандек, яна ухлаб қолди. Саида ерда ётган ҳалиги гўштли тўрвани елкасига ташлаб, боласини кўтарганича, бўсағадан ҳатлаб эшикка чиқиб кетди.

* * *

      Кўм-кўк чийзорларни оралаб, боласини кўтариб олган Саида, унинг орқасидан отда Мирзақул ва милтиқли икки солдат кузатиб боришарди.

      Бундан икки соат илгари туннел қўриқчилари командири қочқинни топишга ёрдам бериш мақсадида солдатларга қўшни қишлоққа – қишлоқ Совети раисининг ихтиёрига боришга буйруқ берган эди. Саида бўлса боласини кўтарганича овулдан узоқлашиб, ўз уйлари томон кетиб борарди. Энди у бу овулга бошқа қайтиб келмайди.

      Орқароқда келаётган солдатлар ўзаро сўзлашаётган эди:

      – Сигирини ўғирлатган ўша аёл-ку, нима дейсан?

      – Ўша бўлиши керак!

      – Барака топкур, охири ўғрининг изидан ўзи тушганга ўхшайди, бироқ юк қилиб, бола кўтариб юргани нимаси?

      – Ким билсин, ўзиям жуда нимжон кўринади. Ҳали қишлоқ Советининг раиси келаётиб, отга миниб ол, қўлингда боланг бор, деса, чурқ этмай кетаверди.

      Улар майда-майда қамиш япроқлари депсиниб ётган боши берк жарликка етганларида, Саида бурилишда бир зум тўхтаб:

      – Ана у ерда, қамишнинг орасида! – деб қўли билан кўрсатди. Ўзи бўлса ранглари ўчиб, бўйнидаги рўмол тугунларини бўшатиб, ўтириб қолди ва нима қилишини билмай, боласини эмиза бошлади.

      Мирзақулнинг орқасидан эргашиб бораётган солдатлар ҳам ўша томонни кўзлаб, секин одимлаб боришаверди. Яна озроқ юриб, Мирзақул отдан тушмоқчи бўлган эди, рўпарадан

Скачать книгу