Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов страница 46

Жанр:
Серия:
Издательство:
Танланган асарлар: Қиссалар - Чингиз Айтматов

Скачать книгу

боламизга ўзинг умр бер… Девдек азамат йигитларимиз қаерларда юрибди, уйларимиз уларсиз ҳувуллаб қолди…

      Шундан кейин мен уларнинг гапини эшитмадим, бора туриб уйнинг муюшига бир қамчи урдим, кокилларини селкиллатиб, кичкина қўлчалари билан шипиллатиб деворга таппи ёпаётган, менга очиқ чеҳра билан жилмайиб турган сингилчамга ҳам назар солмай ўтиб кетдим, даҳлизда турган чўян қумғонни энгаштириб, шошилмай қўлимни ювдим-да, қўлтиғимга артдим, кейин уйга кириб, ҳаш-паш дегунча катта косадаги айронни симириб ташладим, иккинчисини эса дераза олдига олиб бориб нон тўғраб едим. Ойим билан Ўрозмат ҳали ҳам ташқарида суҳбатлашиб туришарди. Бироқ бу сафар улар ҳасратлашаётгандек кўринди. Ойим енглари билан йиғидан қизариб кетган кўзларини артиб, тасалли бераётган Ўрозматнинг сўзларини бош ирғаб маъқуллар, ич-ичига ботиб кетган кўзлари билан дом-дараксиз кетган болаларини гўё кўрмоқчи бўлгандек олис-олисларга тикиларди. Ҳайтовур, анча дардлашиб кўнгли юмшаган ойим Жамиланинг арава ҳайдашига кўнди шекилли, бир оздан кейин бригадир кўнгли тинчиб, йўрға байталини йўрттириб кетди.

      Ўшанда бу ишнинг оқибати нима билан тугашини ойим ҳам, мен ҳам билмаган эдик.

* * *

      Жамиланинг икки от қўшилган аравани бемалол ҳайдаб кетишига ҳеч ҳам шубҳа қилганим йўқ. Чунки у ёшлигидан йилқичилар орасида ўсиб, катта бўлган, тоғ этагига жойлашган Бақайир овулидаги йилқичининг қизи эди. Содиқ акам ҳам чавандоз бўлган экан; у бир куни яйловдаги чорвадорлар тўйи муносабати билан ўтказилган пойгада Жамилага етолмай қолган экан. Шундан кейин изза бўлиб, уни олиб қочиб кетганлигини билардим. Овсин-ажинлар бўлса ҳечамда, улар бир-бирларини яхши кўриб топишган, дейишарди. Ҳарқалай, нима бўлса ҳам улар уч-тўрт ой бирга туришган, кейин Содиқ акамни армияга олиб кетишган эди. Билмадим, ёшлигидан отаси билан бирга даладаштларда йилқи ҳайдашиб, от чопишиб, эрка ўсганиданми ёки биттаю битта қиз бўлганлиги учунми, ишқилиб, Жамиланинг хатти-ҳаракатларида аллақандай жўшқинлик, эркакларга хос фазилат бор эди. Ҳар бир ишга астойдил киришар, бошқа келинлардек бошим, белим оғрияпти деб сира зорланмасди. Бироқ ўзи ҳам бировга ҳақини кетказмайдиган, айтишган билан айтишиб, сўкишган билан сўкишадиган ўжар аёллардан эди. Унинг овулдаги келинлар билан юмдалашган вақтлари ҳам бўлганди.

      Ён-атрофдаги одамлар:

      – Э, бу қандай шаддод келин ўзи! Тушганига ҳеч қанча вақт бўлмай, тилидан заҳар сочади-я! – деганларида, ойим:

      – Майли, шуниси яхши! Келинимиз очиқ-ёриқ, сира бўш келмайди… Ана шундай кўнглида кири йўқ одам яхши, индамай юрган писмиқлардан қўрқиш керак, ҳамма фисқ-фасод ўшалардан чиқади, – деб жавоб қайтарарди.

      Отам билан ҳалиги «ишчан» деган ойим бошқа қайнота, қайноналардек Жамилани туртмай, сўкмай, аксинча, ўз фарзандларидек эркалатишиб: «Худо ишқилиб ўзига инсоф берсин, тўғри юриб, тўғри турса бўлгани!» – дейишарди. Улар вояга етган тўрт ўғилларини армияга жўнатишиб, икки хонадондаги яккаю ягона келинини ранжитишадими? Бироқ мен ойимнинг баъзи ишларига ҳайрон қолардим. Бошқаларни

Скачать книгу