Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 25

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

Булғория деб аталган бўлса, кейин эса татарлар деб аталдилар. Туркиялик қардошларимиз билан бўлган ҳол янада ажойибдир. Улар X–XI асрларда турк элати бўлиб шаклланган бўлсалар-да, аввалига салжуқийлар деб, кейин қарийб 700 йилча усмонлилар деб аталиб келдилар, давлатларини бошида Салжуқ беглиги, кейин Усмонли беглиги, кейинроқ Усмонли султонлиги, сўнгра Усмонли императорлиги, Усмонлилар халифалиги, асримизнинг биринчи чорагида – Камол Отатурк замонига келиб эса ўзларини турк деб, давлатларини Туркия Жумҳурияти деб эълон қилдилар. 1918 йилда Султон Абдулҳамид тахтдан туширилиб, 1923 йили Усмонлилар халифалиги бекор қилингач, янги давлатга қандай ном қўйиш масаласи мунозарага сабаб бўлади. Бир гуруҳ арбоблар бу жумҳуриятни Туркистон Жумҳурияти деб аташни таклиф қиладилар. Шунда узоқни кўра билган ва тарихдан яхши хабардор бўлган заковатли давлат арбоби Мустафо Камол Отатурк айтибдики, Туркистон бизнинг ота юртимиз, Туркистоннинг ўз ворислари – қардошларимиз бор. Туркистонлик қардошларимиз бир кун келиб ҳурриятга чиқажаклар, ўз мамлакатларини яна Туркистон деб атаяжак-лар. Қардошларимизнинг миллий қадриятлари – Туркистонга тегинмайлик, бу тарихий ва шукуҳли ном уларнинг ўзларига буюрсин. Шу тариқа Мустафо Камол Отатурк асос солган жумҳуриятга унинг таклифига кўра Туркия Жумҳурияти деб ном берилган.

      Халқимизнинг ўзи кашф этган ўзбек деган ном унга олтин узукка ёқут кўздек муносиб. Бу номимиз билан фахрланамиз.

      Ҳар бир халқ, жумладан, ўзбек халқининг ҳам тарихи бетакрордир. Биз жаҳон майдонида куни кеча пайдо бўлган халқ эмасмиз. Бизнинг миллатимиз, халқимиз кўҳна Хоразм заминида «Авесто» пайдо бўлган замонлардан буён ўз ҳаёти, ўз маданияти, ўз тарихи билан яшаб келади. Ўзбек миллати Ўзбекхон номидан тарқаган эмас, балки Ўзбекхон ўзбек миллати номини ўзига исм қилиб олган.

      Албатта, биз қадим тарихий илдизларимиз туркий халқлар билан бир эканини, тилимиз, динимиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз ва маданиятимиз муштарак бўлганини эътироф этамиз, улар билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш тарафдоримиз. Лекин биз ўзимизни ҳамиша мустақил миллат – ўзбек халқи сифатида ҳис этиб келганмиз ва бу билан фахрланамиз. Бунга тарихий, илмий, маданий асосларимиз бор. Бу фикрлар дастурий аҳамиятга эга бўлиб, уларга Ўзбекистон ва ўзбек халқининг янги, ҳаққоний ва холис тарихини яратувчи муаллифлар қаторида тарихий ўтмиш мавзуида илмий, илмий-оммабоп, илмий-публицистик, илмий-бадиий ва, шунингдек, бадиий асарлар яратувчи олим ва адибларимиз ҳам риоя қилсалар қанийди! Бинобарин, бутун дунё ҳамжамияти бизнинг буюк тарихимиз ва маданиятимизни эътироф этиб, бугунги кунда бизни ўзбек номи билан танийди ва ҳурмат қилади.

      Дарҳақиқат шундай. Бу фикрни ЮНЕСКОнинг собиқ Бош директори Федирико Майорнинг мухбир билан қилган суҳбатида айтган ушбу сўзлари ҳам тасдиқлайди: «Маданиятингиз илдизлари чуқур, сизлар довруқли ўтмиш маданиятингиз ва маънавиятингиз асосида дунё илм-фанидан баҳраманд

Скачать книгу