Бизким ўзбеклар. Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов страница 29

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бизким ўзбеклар - Абдуқаҳҳор Иброҳимов

Скачать книгу

бижанак ва бошқалар. Бу қабилаларнинг отлари кўпгина тарихий ва бадиий асарларда, бутун Турон, Туркистонда, бугунги Ўзбекистонда жой номлари тарзида ҳамон сақланиб келмоқда. Масалан, Дўрмон қишлоғи, Қўнғирот тумани, Манғит шаҳри, Чимбой маҳалласи ва ҳоказо.

      Қабилалар номини тарихий далиллар сифатидагина билиш ва ўрганиш маъқул. Худди мучал ахтаргандек, йил аниқлагандек кимнинг келиб чиқиши бўйича қайси қабилага мансуб эканини суриштиришга ружу қўйиш мақбул эмас, бу тор маҳаллийчиликни келтириб чиқариши мумкин. Йирик шаҳарларда аллақачонлардир кимнинг қайси уруғу қайси бир қабилага мансублиги унутилиб кетган. Умуман олганда, жамият тараққий эта боргани сайин умуммиллийлик тушунчаси ва ифтихори устувор мавқеини эгаллайди: ўзбекмисан, ўзбек, гап тамом-вассалом. Киши қайси оилада, қаерда туғилгани билан эмас (бу нарса одамнинг иродасига боғлиқ эмас), ўзининг маънавий камолоти билан шарафланади.

      Алқисса, XV асрнинг охири – XVI асрнинг бошларида халқимизнинг биринчи ва иккинчи қатламлари қўшилади, аниқроғи иккинчи қатламнинг ҳаммаси эмас, муайян қисми биринчи қатлам билан бирлашади. Шўролар давридаги адабиётларда иккинчи қатлам шаклланган ва кўп асрлар давомида яшаб келган ҳудудлар тўғрисида нотўғри тасаввур ҳосил қилиб келинган эди. Гўёки бу ўлкалар нообод, қупқуруқ дашту саҳролардан иборат, аҳолиси тўпори, саҳройи, кўчманчи, маданий жиҳатдан анча қолоқ бўлган эмиш! Ҳолбуки, бу ўлкаларда чорвачилик билан бир қаторда суғорма деҳқончилик ҳам қилинарди, аҳолисининг муайян қисми ўтроқ тарзда яшарди, чингизийлар босқинидан илгари ҳам Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида, унинг ирмоқлари ёқаларида ва бошқа жойларида Янгикент, Ясси, Сиғноқ, Саброн, Исфижоб (Сайрам), Ўтрор, Фороб, Тароз каби ўнлаб катта-кичик шаҳарлар бунёд этилган эди. Аҳолиси кўчманчи бўлса, экин-тикин қилармиди, боғ-роғ яратармиди, уй-жой қурармиди, шаҳарлар бунёд этармиди! Йўқ, бу ўлкалар ҳам анча обод эди. Сирдарё қуйи оқими бўйида жойлашган Янгикент шаҳри жаҳонга машҳур Салжуқий султонлар келиб чиққан макондир. Маҳмуд Ғазнавийнинг аждодлари ҳам Сирдарё сувини ичиб улғайишган. Машҳур лашкарбошилар Сабуктакин, Ануштакин, Алптакинлар ҳам аслида бу жойларнинг фарзандлари эдилар. Буюк аждодимиз Абу Наср Муҳаммад ўзи туғилиб ўсган, Тошкентдан сал шимолроқда жойлашган Фороб шаҳрини оламшумул қомусий асарлари билан шарафлади ва маънавий жиҳатдан абадийлаштириб кетди. Эндиликда бу шаҳарнинг харобаларигина қолган бўлса-да, номи эса Форобий номи билан дунё тургунча эсланаверади. Буюк шоир, тасаввуф илмининг улуғ пирларидан бири, Яссавия тариқатининг асосчиси, асли сайрамлик Аҳмад Иброҳим ота ўғли Яссавий бобомиз ўзи камол топган, ижод этган, сўнгра мангу макон қилган Ясси шаҳрининг номини бутун дунёга танитди, айниқса, бизким, ўзбекларнинг ёзма адабий тилимиз равнақига катта ҳисса қўшди, мумтоз шеъриятимизда халқона, ҳаммага тушунарли услубни – яссавиёна услубни белгилаб берди. Ниҳоятда диққатга сазовор ери шундаки, Яссавий ҳикматлари худди шу бугун жорий адабий тилимизда ёзилгандек

Скачать книгу