Мавлоно. Ўндер Меҳмет

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно - Ўндер Меҳмет страница 12

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мавлоно - Ўндер Меҳмет

Скачать книгу

халқи Саййидга жуда катта ҳурмат кўрсатарди. Ҳатто уни бир гал жоме масжидига имомликка тайинлашади. Бироқ Саййид Бурҳониддин намоз ўқиркан, баъзан соатлаб оёқда туриб қолар, рукуъ ва саждага борганда ҳам тағин анчагача ўрнидан турмай қолган ҳоллар бўларди. Жамоат унинг бу ҳаракатига бардош бера олмай қолганди. Шунда Саййид:

      – Мени маъзур тутингиз… Мен ҳаяжонга берилган одамман… Тангрининг ҳузурида ўзимдан кечиб, сизларни унутиб қўяётирман. Мен имомлик қилолмайман. Сиз ўзингизга мувофиқ имом топинг, – дея жамоатдан узр сўраб, такрор ҳужрасига чекинади.

      Ушбу воқеадан кўп ўтмай, муридлар Бағдоддан мутасаввуф Шайх Шаҳобиддин Умар Суҳравардий Саййидни зиёрат қилиш учун Қайсарига келаётганини маълум қилишади. Икки кундан сўнг Суҳравардий Қайсарига етиб келади. Саййидни ҳужра олдидаги тепаликда ўтирганини кўриб, ёнига чўккалайди. Анча вақт ўтса-да, на Саййид, на Суҳравардий сўз очади.

      Ниҳоят, Суҳравардий ўрнидан туриб нари кетади. Бу ғаройиб зиёратни ҳайрат билан кузатган муридлар Саййидга:

      – Бу қандай учрашув бўлди? Ўрталарингизда ҳеч бир мулоқот воқе бўлмади. Бир бора бўлса-да сўзлашмадингизлар. Бунга сабаб не? – деб сўрашади. Саййид уларга шундай жавоб беради:

      – Ҳол аҳли ёнида қол тили эмас, ҳол тили лозим. Қуръони Каримда “Жим қолинг” хитоби ворид бўлди. Ҳақиқатни кўрганнинг ҳузурида жим қолмоқ вожиб. Зеро, ҳол бўлмай туриб, қол билан кўнгил мушкуллари ҳал бўлмагай.

      Саййид Қайсарига келганига ҳали бир йил ҳам бўлмаган, умрининг сўнгги кунларини яшаётганини биларди. Бир кун хизматчисига тоғорада иссиқ сув тайёрлашни буюрди. Сув олиб келингач, туриб таҳорат олди. Сўнгра хизматчисига:

      – Бор, эшикни маҳкам беркит-да, ташқарига чиқиб: “Ғариб Саййид дунёдан ўтди”, дея овоз сол, – деди. Ўзи эса хонанинг бир четига чекиниб, сўнгги дуога қўл очди:

      – “Эй Буюк Тангри, эй Дўст, мени ҳузурингга қабул қил ва жонимни ол… Мени маст айла ва ҳар икки дунёдан халос эт… Ўзинг ёрлақа… Сенсиз ҳар не ила кўнглим роҳат эса, уни мендан жудо эт…” – деб, жон таслим этди…

      Хизматчи дод солганича Соҳиб Шамсиддин томон югуради. Саййиднинг вафоти ҳақидаги хабар қисқа вақт ичида бутун Қайсарига тарқаган, катта бир жамоа Унинг ҳужраси олдида тўпланган эди. Соҳиб Шамсиддин жаноза тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўраркан, Мавлонога хабар йўллайди. Маййит дуо ва такбирлар билан мусаллога қўйилиб, жаноза ўқилди, хатми Қуръон қилинди…

      Мавлоно шайхининг ўлими хабарини эшитиши биланоқ, чуқур қайғу ила дарҳол Қайсарига етиб келиб, Саййиднинг мозори бошида соатларча дуолар ўқиб ўтирди.

      Соҳиб Шамсиддин Саййиднинг китобларини Мавлонога тақдим этади. Ушбу китоблар орасида Саййиднинг “Маориф” номли нодир асари ҳам бор эди. Мавлоно устозининг китобларини олиб, Қўнёга қайтади.

      III БЎЛИМ

      ИККИ УММОН УЧРАШУВИ

      МАВЛОНО ҲАЁТИДА ПОРЛАГАН ҚУЁШ: ТАБРИЗЛИК ШАМСИДДИН

      Салжуқ

Скачать книгу