Мавлоно. Ўндер Меҳмет

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно - Ўндер Меҳмет страница 7

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мавлоно - Ўндер Меҳмет

Скачать книгу

балхлик буюк олим Баҳо Валад Қўнёга, қадрдон шаҳрига келмоқда…

      Айни кунларда Қўнё саройида ҳам фавқулодда ҳолат ҳукм сурмоқда эди. Шаҳарнинг барча таниқли олимлари, шайхлари, қозилари саройга даъват этилиб, подшоҳ бошчилигида бутун Қўнё аҳли Баҳо Валадни шаҳар ташқарисида кутиб олишга тадорик кўрмоқда эди. Халқ гурас-гурас бўлиб шаҳар ташқарисига, Қаҳрамон йўли устидаги Филобод адирлиги томон йўл олган эди.

      Ниҳоят, узоқдан беш-ўн кишидан иборат кичик карвон кўзга ташланди. Олдинда, от устида Баҳо Валад, ортидан Мавлоно Жалолиддин, унинг ортидан эса аёллар, дарвешлар келишмоқда эди. Энг ортдаги туяларга китоблар ортилганди. Карвон шаҳарга яқинлашган бир пайтда Султон Аълоиддин отидан тушди ва югуриб бориб Баҳо Валад отининг тизгинини тутди. Султон Аълоиддин Баҳо Валаднинг қўлини ўпмоқчи бўлди, бироқ қўл ўрнига ёғоч ҳасса узатилганда, Султон ёнидагиларнинг ҳайратли нигоҳлари остида ҳассани ҳурмат билан ўпди. Инчунун, маънавият Султони дунё Султонига илк сабоқ бериб, унинг дунёвий ғурурини синдир- ганди.

      Манзара жуда ҳайратомуз эди: кескир қиличи билан қатор ўлкаларни забт этиб, ғанимларини тиз чўктирган Онадўли султони Аълоиддин Кайқубод I Баҳо Валаднинг оти жиловини тутиб одимламоқда, ортда Баҳо Валад от устида ўнг ва сўл томонга саломлар бериб бормоқда эди. Бири иқлимлар, иккинчиси олимлар султони эди.

      Султон отнинг тизгинини сарой томон бураркан, Баҳо Валад:

      – Эй қудратли султон! Мақсадингизни англамоқдаман. Имомларга мадраса, шайхларга хонақоҳ, амирларга сарой, тужжору ғарибларга карвонсарой муносибдир. Изн беринг-да, биз мадрасада қолайлик, – деди… Султон Унинг бу истагини қабул қилди. Улар шаҳарнинг энг улкан мадрасаси бўлмиш Олтин Абада меҳмон қилиндилар.

      Мадрасада яхши кутиб олиниб, чексиз иззатикром кўрган эсалар-да, Баҳо Валад саройдан юборилган совғаларни қабул қилмай:

      – Биз дунё молига кўз тиккан эмасмиз. Султон заҳматга қолиб, бизга молу дунё жўнатмасинлар, – дея ортга қайтарди.

      Зотан, Баҳо Валад ҳеч кимдан ҳеч вақо олмас, ҳатто жўнатилган совғаларнинг ҳалоллигига шубҳа билан қараб, асло қўл урмасди. Фақат берган ёзма фатволари эвазига оз миқдорда хизмат ҳаққи оларди холос…

      Бутун оила Қўнё шаҳри ўртасидаги Олтин Аба мадрасасидан қўним топди. Кўп ўтмай, Султон ул-уламо мазкур мадрасада сабоқ бера бошлади.

      Хуросондан “Диёри Рум”га кўчган ушбу буюк сўфий Баҳо Валад Оллоҳ севгисини ишқ илми билиб, айни тушунчани ёвузликка қарши ягона қурол деб атарди:

      – Кўнгил битигидан бир саҳифа ёдламоққа ғай- рат кўрсатки, унинг маъноси абадиятга қадар руҳингда гуллаб-яшнасин. Ўлгандан сўнг сенинг қўлингдан тутгувчи нарса ишқ илмидир.

      Баҳо Валад тариқат асосчиси эмас эди. Унинг йўли Ҳақ йўли эди. Бутун борлиғи билан шариатга риоя қилар, ботин илми ва Ҳақ севгисини асос билиб, фалсафани ҳазм эта олмасди. Кучли қувваи ҳофизаси, кенг дунёқараши, жозиб нутқи билан жамоани ром этиб, ўзига тобе қиларди.

      Бир неча кун ўтиб, Султон

Скачать книгу