Мавлоно. Ўндер Меҳмет

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно - Ўндер Меҳмет страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мавлоно - Ўндер Меҳмет

Скачать книгу

ҳам дарсни тинглаб, Баҳо Валаднинг фасоҳат тўла сўзларига ҳайрон қолиб ўтирарди. Айни дамда унинг кўнглидан “Машааллоҳ, Ҳазратнинг нақадар ўткир зеҳни, қувватли хотираси бор, гўзал нутқ ирод этмоқда” – деган ўй кечарди.

      ЯНГИ БИР МАДРАСА

      Шу пайт Баҳо Валад Қуръони Каримдан буларни эшитгандек, минбардан ҳайқирди:

      – Амир Бадриддин, Қуръони Каримдан бир пора ўқи!

      Амир Бадриддин ушбу кутилмаган хитобдан сесканиб тушди, сўнг ўзини ўнглаб, дарҳол хотирасига келган порани ўқиди. Баҳо Валад ўқилган ушбу поранинг ҳар оятини алоҳида-алоҳида тафсир қилди. Ҳайратда қолган Амир Бадриддин ваъз тугаши билан Баҳо Валаднинг ёнига бориб қўлларини ўпди.

      Шу кундан эътиборан бу ҳолнинг шукронаси ўлароқ, Баҳо Валад ва болалари учун шаҳарнинг энг гўзал жойи ҳисобланган Султон Кўшки атрофида мадраса қуриш ишлари бошланди. Бир неча ой ўтиб, мадраса иншоотининг қурилиши ниҳоясига етгач, Баҳо Валад ва ўғли Жалолиддин янги мадрасага кўчиб ўтдилар…

      Султон Аълоиддин Кайқубод Баҳо Валад ва ўғли Жалолиддинга жуда катта ҳурмат кўрсатар, баъзи муҳим ишларда улардан маслаҳатлар оларди. Султон шаҳар атрофини муҳташам қалъа билан ўраб олганди. Бир қалъаки, чеккалари тиллакори ёзувлар, ён-атрофи мармар қавариқли турли сурат ва нақшлар билан безатилганди. Онадўлининг нурли қуёши остида порлаган бу қалъа шаҳарни ҳам душмандан, ҳам селдан ҳимоя қиларди. Бир кун Баҳо Валад билан бирга қалъа атрофида кезаркан, Султон:

      – Эй Cултон ул-уламо, қалъанинг қурилиши ҳақида нима дейсиз? – дея сўради.

      – Сел ва душман суворийларига қарши жуда мустаҳкам қалъа қурдирдингиз, бу таҳсинга лойиқ, аммо мазлумларнинг оҳу нолаларига қарши нима барпо эттирдингиз? Сиз адолат ва эҳсон қалъаси қуришга, хайрли дуолардан аскарлар бунёд этишга ғайрат кўрсатинг!.. Чунки адолат ва эҳсон қалъаси бу каби мингларча чўнг истеҳкомлардан яхшироқдир. Халқнинг омонлиги, дунёнинг барқарорлиги шундандир… – деб жавоб қилди Баҳо Валад.

      Бу сўзларни жон қулоғи билан эшитган Султон Аълоиддин Баҳо Валаднинг хайрли дуолар қилишини истаб, этагини кўзларига суртиб, қўлларини ўпади ва миннатдорчилик тариқасида Қўнё қалъаси шарқидаги саройнинг боғини Cултон ул-уламога нисор этади.

      Анча вақт ўтиб, Баҳо Валад муридлари билан шаҳар атрофини кезаркан, бу ердаги кичик бир тепаликка ишора қилиб:

      – Менинг ва болаларимнинг, авлодларимнинг мозорлари шу ерда бўлгай. Бундан кейин бу ер жон ва кўнгил боғи, ҳаққа эришганлар мақомидир, – дейди. Не ажабки, йиллар ўтиб, Баҳо Валад вафот этгач, худди шу ерда дафн этилади. Мавлононинг мақбараси ҳам шу ерда қад кўтаради…

      Баҳо Валаднинг сабоқлари, ваъзлари ва насиҳатлари муриду шогирдлари томонидан қаламга олиниб, “Маъориф” номи остида уч жилд ҳолида тартиб берилади. Тағин тўртинчи бир жилд бор эдики, бунда кундалик ҳаётий муҳим воқеликлар қайд этилган хотира дафтари ҳисобланади. Баҳо Валад ўз асарларида файласуфларни

Скачать книгу