ГАПХОНА. Аъзам Аҳмад
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ГАПХОНА - Аъзам Аҳмад страница 4
Хўш, яна кутдик, ниҳоят ходимлари тушликдан қайтган банк очилди, ичкари киришга рухсат берилди. Пластик карточка олишга ариза ёзиш керак экан, шу аризани оладиган бўлмага биринчи бўлиб борсам, бир кампир усталнинг у томонидаги йигит билан бемалол гаплашиб ўтирибди. Бу хола ҳам мижоз экан-да, қачон кирган экан, майли, деб ундан кейинга навбат олиб, кутдим, мендан кейин яна бешта одам тизилди, йигирма дақиқа пойладим. Кампирнинг иши битадиганга ўхшамайди, гаплари ҳам тугамайди. Тоқатим тоқ бўлиб. усталнинг у томонида бамайлихотир гапираётган ўша банк ходими йигитдан бу онахоннинг ишни битириб берасизми, йўқми, деб сўрадим. Шунда йигит нима деди денг? Бувим гаплашиб ўтирибман-ку, ока, кўрмаяпсизми! Кўрдим, бувилар гаплашиш керак, лекин банкнинг иш вақтида… бошқа мўътабарроқ жой қуриб кетганми бувининг кўнглини олишга? Ярим соатдан бери кутяпмиз, сиз бувингиз билан гурунг қуряпсиз, аризани қачон оласиз, дедим. Буни қарангки, у ўтирган устал уники эмас экан, мен бу ерда ўтирмайман, деди, усталнинг эгаси Фалончихон энди келар экан! Ана холос деб кутишдан бошқа чора йўқ. Бу ердаги тартиб жуда ғалати экан.
Шу ердан ақлим анграя бошлади. Йўқ, Фалончихон пайдо бўлиб қолди, ҳеч нарса бўлмагандек, узр ўрнига расмий табассум ҳадя қилиб, амакижон, карточка оласизми, мана бланка, ариза ёзинг, паспортингиздан нусха беринг.... гапиргани ҳам қўймай, бирпасда ишни битирди. Бўлар экан-ку, бекорга бўғилибман, деб енгил тортиб, энди қачон оламан карточкани десам, йўқ, энди … келинг, ўшасининг ҳам отини айтмай, Ҳашаротхон дейлик, шу Ҳашаротхон опамладан шартнома оласиз, ҳув анув ёқдаги хонада ўтирадила, тушунтирадила, деди. Хай, иш силжиди-ку, деб ўша анув хонага Ҳашаротхон опамизни йўқлаб бош суқдим. Еттита устал,