ГАПХОНА. Аъзам Аҳмад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ГАПХОНА - Аъзам Аҳмад страница 8

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
ГАПХОНА - Аъзам Аҳмад

Скачать книгу

турадиган қўриқчилар ҳам индамай ўтказиб юборган. Кампирнинг қарашлари сокин, кексаяётган ҳолида жуда одобли-ҳалим… Мен сакраб туриб ўриндиққа манзират қилдим, Бу онахон ниҳоятда муҳим, оиласида ўтган нимадир мудҳиш сирларни очгани келган, деб ўйладим. У пайтлари ўттизинчи йиллари репрессияга учраган одамлар қарийб ҳар куни ўзлари ё ўтиб кетган бўлсалар, уларнинг фарзандлари ё қариндош уруғлари келар эди, Бир куни ўспирин ёшида ўн йилга кесилиб, йўлда Владивосток орқали Находкадаги ерости конигача етиб боргунча бир ўзи икки рецидивистни, тилла конда яна икки рецидивистни ўлдириб юборган чол ҳам келган. Аҳмаджон, ўғлим, аввал икковимиз битта чой ичиб олайлик, чой қўйиб юборинг, деб белига беғланган қийиқчани ечиб, ундан битта қўқон патири, бир сиқим ёнғоқ мағзи, бир ҳовуч парварда, бир ҳовуч майиз чиқариб терди. Қийиқча устида жуда тартибли дастурхон бўлди.... Унинг ҳикоясини ҳали айтаман.

      Гап бу нуроний кампир ҳақида. Яхшилаб гапга солсам, “Ўзлик”ка боп кўп гаплар чиқади ҳали деб сал ҳовлиқяпман. Материалнинг ҳидини бир қарашда билиб оламан деган шаштим бор. Кампир: “Ўғлим, жон болам, барака топинг, бормаган жойим қолмади, ҳатто ўз жондай ўғлим ҳам қулоқ солмайди. Сиз бир оғиз айтсангиз, улар инсофга келиб, мен ҳам қолган умримни тинчликда ўтказар эдим. Қийналиб кетдим, жуда азоб беряпти!”, деди. “Бажонудил, хола, кимга айтиш керак, ё телефондами?”. “Мелисага телефон қилганман, келди, уйимга кўрди, текшириб кетди, бир-икки марта ўтириб пойлади, булар ҳам ишонмайди ё келиним буларни ҳам қўлга олган”, деди кампир тўғри қараб.

      Мен сал ҳушёр тортдим: нима бўлиши мумкин? Оилавий масала бўлса, ҳар ҳолда, тўғри сўрайман деб, мамну томонларга ўтиб қолсанг, бу ҳам ноқулай. Қани, бир нарса ойдинлашар, бир нарсанинг учини тутиб қоларман деб холанинг гапларига бош ирғаб ўтиравердим. Бирон тахмин қилолмаяпман. Келини билан уришгани ё келиннинг кампирга бир таҳдид қилаётгани ҳақида ҳам гап йўқ. Лекин… келин жодугар ҳеч кимнинг хаёлига келмайдиган бошқа йўл топибди: кампирнинг чойига қалампир солиб қўяр экан. Мақсади – кампир бечорага кун кўрсатмаслик. Ичадиган чойингизгами, десам, йўқ, бу жаложин, баттол келин ўғилни, яъни эрини ҳам йўлдан уриб, кампирни ёлғиз ташлаб, бошқа уй қилиб олиб чиқиб кетган, жуда кам келишади, лекин ҳеч ким йўғида чойига билдирмай аччиқ қалампир аралаштириб қўяди. Ҳа, қуруқ чойига экан, чойнинг қадоғи бузилмаган, қайта елимланмаган, лекин ичи тўла чаён қалампир. Нечта бўлса, ҳаммаси шундай. Энди бу жодугарни қаранг, кампирнинг дўкондан оладиган чойига ҳам олдиндан қалампир солиб қўяр экан! Мана бунисига нима дейсиз? Ичган чойига эмас, қуруқ чойга. Кампир шунча пойласа ҳам қачон, қандай қалампир аралаштирганини билолмай доғда экан. Шу токчадами, ошхона шкафидами турган чой, қадоқ қоғози бузилмаган, очилмаган, лекин очиб дамлаб ичса, қалампир аралашган! Охири келин мақсадига эришиб, сиз билан яшамайман, ё мени де, ё онангни деб, эри билан бошқа “дом” олиб чиқиб кетгандан кейин, дўкон, супермаркетларни қўлга толибди, у ерлардан кампир оладиган чой ҳам шу аҳволда. Кампир ҳар хил дўконларга борибди, баъзиларига

Скачать книгу