Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 10
Советлар тузумигача Фарғона водийсида ўзбек, уйғур, қирғиз, тожик аралашиб яшайверган. Бу миллатлар учун ўзаро оилалар қуриш одатий ҳол бўлган. Андижонда, айниқса, ўзбекларнинг уйғурлар билан яқинлиги кучли бўлган. уларни бир довон ажратиб турган. Довон у томонидаги шаҳар Қашқар бўлган, бу томони эса – Андижон. Шу сабаб ҳам ўзбеклар барча уйғурларни “Қашқарликлар” деб атаса, барча уйғурлар ўзбекларни “Анжанликла” деб номлаган. Борди-келди шу даражада бўлганки, ҳозирги Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудларида уйғур миллатига мансуб аҳолининг салмоғи сезиларли даражада кўпайган. Бу ҳолни Хитойнинг Шин Жонгида ҳам кузатиш мумкин. У томонларда ўзбек, қирғиз, қозоқлар анчагина.
Асли ягона “Туркистон” деб номланган ҳудуднинг “Шарқий” ва “Ғарбий” қисмларга ажратилиши, Чор Россияси ва Хитой императорларининг бу ўлкани иккига бўлиб босиб олиш мақсадида тил бириктиришлари сабаб рўй берган. Икки давлат ўртасидаги бундай келишув 1851 йил имзоланган Кулжа шартномасида ўз аксини топган. Натижада миллатлар чегаранинг икки томонида бўлиниб қолган. Фақат, борди-келди тўхтамаган, чунки чегарадан ўтиш имконияти бўлган. Бу имконият ХХ асрнинг ўттизинчи йилларига келиб беркитилган.
Болалигимдан ёдимда, Андижоннинг Алишер Навоий кўчасидан бошланадиган “Эски Ўш йўли” кўчаси бор. Шу йўлнинг бошини халқ содда қилиб “Хитойкўнси” деб атарди. Бу жойни яхши билишим, акам билан Кўтармага, аммамникига йўл олганимизда, шу жойдан машинага ўтирардик. Ўша жойда Хитой услубида қурилган чиройли бино бўлиб, у Хитойнинг Россия империясидаги консулхоналаридан бири экан, қолганлари Владивосток, Иркутск ва бошқа шаҳарларда бўлган. Ўша бино ҳозир ҳам сақланиб қолган. Яъни, Андижон орқали Хитой билан жуда кўп борди-келди бўлгани учун консуллик бизнинг шаҳарда ҳам жойлашган экан.
Туркистоннинг бўлиниши натижасида чегаранинг у томонида қолган бизнинг ота авлод боболаримиздан бирининг Андижонга келиб, Эскилик қишлоғидаги қариндошларига қўшилишига бир воқеа сабаб бўлган экан. Бу воқеа катталардан бизга қуйидагича ҳикоя қилиб берилган.
Қашқарда бой-бадавлат яшовчи нечанчидир бобомиз, маҳаллий амалдорларнинг кўнглини олиш мақсадида улардан баъзиларини меҳмонга чақириб турар экан. Шундай меҳмондорчиликлардан бирида бўза, шароб ичилган ва сўнгида шошқол ўйналган. Махсус тайёрланган