Хотира саодати. Тоҳиржон Иминов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
Хотира саодати - Тоҳиржон Иминов

Скачать книгу

у Ленинградда ўқир эди, қайтиб келиб, мактабда ўқитувчилик қилган, ўша ишларнинг ичида бўлган.

      Аммо қайинотам куёвининг сўзини ерда қолдирмади, биз уларни уйимизда қолдириб, оилам билан дам олгани кетганимизда катта бир дафтарга ўз ҳаёт йўли, аждодлари, қариндош-уруғлари ҳақида эсдаликлар ёзиб қолдириб кетибди. Кейинчалик шу битик асос қилиб олиниб, фарзандлари Солижон ва Мавлудахон томонидан “Тақдир эркатойлари” номли каттагина китоб яратилди, менинг таҳриримда чоп этилиб, сулола вакиллари ва қадрдонларга тарқатилди.

      Ўтган асрнинг 30 йилларида собиқ СССРнинг араб алифбоси амал қилган ҳудудларида ўтказилган ўзига хос “маърифий қатағон”нинг кейинги йўналиши – араб тилида ёзилган ҳар қандай битик, китобми, оддий қўлёзмами, ислом дини билан боғланиб, йўқотишга ҳукм қилинди. Бу ҳукмни бажариш ўта шафқатсизлик билан амалга оширилди. Бундай битикларни сақлаганлар қатағонга учради – қамалди, сургунга юборилди ёки йўқ қилинди. Натижада халқнинг қўлида узоқ замонлар давомида тўпланиб келган миллионлаб нусхадаги китоблар, қўлёзмалар ерларга кўмилди, сувларга оқизилди ёки қабристонларга ташланди. Халқ бир неча ой ичида ўзининг асрлар оша шаклланган ахборот тарзидаги бойлигидан маҳрум қилинди. Энди бу халқни ҳар кўйга солиш, истаган қолипда шакл бериш, ҳар қандай ташқи маслакни унга сингдириш, ҳатто манқуртга айлантириш имкони туғилди.

      Тўрахон домла ҳам таъқибдан қўрқиб, бисотидаги бобою бобоколонларидан мерос бўлган ҳамда ўзи тўплаган китобларни тахмонларга териб, устидан ғишт уриб, суваб ташлаган. 1943 йил Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси тузилиб, у зот идоранинг расмий вакилига айлангач эса тахмон очилиб, китобларнинг катта қисмини 1945 йил қайтадан тикланган Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси ихтиёрига юборган. Шу билан Домла қўлидаги маърифий мерос тақдири қисман ижобий ҳал бўлибди, дейиш мумкин.

      Аммо бундай тақдир халқимиз қўлида бўлган маърифий мероснинг жуда кам қисмигагина насиб этди, холос. Бу мероснинг асосий қисми абадул абад қайтмас тарзда йўқотилди. Бу тадбирни большевиклар ўзбек алифбосини лотинчага ўтиши билан изоҳламоқчи бўлдилар. Асли мақсад эса халқни бир зарба билан саводсиз қилиш, унинг маърифати, маънавияти, маданияти илдизларини қирқиб ташлаш, ўтмишидан ажратиш бўлган, деб бемалол айтиш мукин.

      Салимжон Ниёзов ҳикоялари. Салимжон ака билан Андижонда бирга ишлаганмиз. У киши тарихчи олим бўлиб, биринчи ўзбек кимёгар олими, 1909 йил Петрбургда кимё фанлари номзоди дисертациясини ҳимоя қилган Ниёзий домланинг авлодларидан бири эди. Салимжон аканинг ота ва боболари ҳам зиёли инсонлар бўлиб, хонадонининг катта кутубхонаси бўлган экан. 30-йиллар, отаси ҳам қатағон ҳадигида ўзининг сара китобларини тахмонга териб, устидан суваган, қолганларини эса маҳалладаги бошқа зиёлилар қатори яқиндан оқиб ўтувчи Қўтон ариққа тунлари оқизган. Салимжон ака 50-йилларга келиб, Сталин ўлимидан сўнг, араб алифбосидаги китобларга эътибор пасайгач, тахмонларни очиб китобларни

Скачать книгу