Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 44

Жанр:
Серия:
Издательство:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов

Скачать книгу

каби шу тарзда бошланган. Кейин Фарғонадаги, сўнг Тошкентдаги ҳарбий мактабларда бу тартиб давом этган.

      Совет даврида ҳар бир одам, албатта, бир жойда ишлаши шарт эди. Ишламаса, “текинхўр” деган айб билан жиноий жавобгарликка тортиларди (Жиноят кодексида “За тунеядство” деган модда бор эди). Шу сабабли айрим ҳунармандлар мактаб ёки боғчаларга қоровул, дурадгор, монтёр каби вазифаларга ишга жойлашишарди. Уларнинг асосий даромадлари ҳунарларидан келарди. Билишимча, айрим завхозлар бундан фойдаланиб, уларнинг маошларига шерик бўлишаркан. Айниқса, оиласидан ажрашган, болаларига нафақа тўлайдиганлар деярли маош олмас эканлар. Дадажонимда бундай ҳаромхўрлик йўқ эди. “Алимент” аталмиш нафақани почтага олиб бориб тўлаб, квитанциясини эгасига кўрсатиб, сўнг ҳужжатларга тикиб қўярдилар. Қолган маошини эса тўлалигича берардилар. Ўзларининг маошлари кўп эмасди, 1961 йилда пул янгилангандан кейин 55 сўм олардилар, бу ҳозирги ҳисобда 55 долларга тенг. Бу пулга биринчи навли ундан уч ярим қоп олиш мумкин эди. Шу пулга қаноат қилардилар. Аяжонимнинг дўппи тикиб сотишдан, баъзи-баъзида новвойликдан даромадлари бўлмаса, оиланинг аҳволи нақадар ночор бўлишини тасаввур этиш ҳам қийин.

      Ҳалол киши қорни тўймаса-да, бу фазилати учун улуғ бир неъматга – одамларнинг меҳри-ҳурматига эришади. Дадажоним пенсияга чиққанларидан кейин яна йигирма йил яшадилар. Бу вақт мобайнида бирга ишлаган муаллимлар, қоровуллар, фаррошлар йўқлаб туришарди. Бир одам тўртта нон кўтариб келиб саломлашганда танимадилар. У киши эллик биринчи йили мактабда беш ой қоровул бўлиб ишлаган экан…

      Ҳозир мактаб билан ота-оналар орасида тез-тез келишмовчиликлар чиқиб туради. Ота-оналар мактаб томонидан ҳар хил баҳоналар билан пул талаб қилинишидан норози бўладилар. Айниқса, ёзги таътил олдидан таъмирлаш – бўяш, оқлаш учун пул сўралади. 2013 йили 40-мактаб ўқитувчисига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди. 1 сентябрь арафасида табриклагани бордим. Мактабнинг ташқариси иккинчи қаватга қадар оқланган, юқори қисмининг ранги ўчиб турибди. Ота-оналардан тўпланган пул бино сатҳини тўлалигича оқлашга етмаган эмиш. Қаҳрамонлик бериш ҳақида фармон эълон қилингач, Маориф вазири, шаҳар, туман ҳокимлари келишибди. Ўқув йили бошлангунига қадар таъмирлаб қўйиш ҳокимиятга топширилибди, ҳокимият ваъда берибди. Кузда борсам, ҳеч нарса ўзгармаган, назаримда ҳокимиятнинг бундан зарурроқ юмушлари кўп бўлса керак-да. Битта мактаб биносини оқлаб қўйишдан уларга қандай наф бор? Янги тайинланган директор эса ота-оналардан яна пул йиғиб олишдан хижолат бўлган. Мазкур рисола оққа кўчирилаётган пайтда – 2014 йилнинг июнь ойида ҳам мактабнинг ташқи кўриниши ўтган йилдаги аҳволда – ола-була эди. Бу манзарани оқ шим кийиб, елкасига жулдур тўн ташлаб олган одамга ўхшатиш мумкин.

      Дадажоним ишлаган пайтларда ота-оналардан пул йиғиш деган гап бўлмас эди. Ўзим 1963 йилга қадар шу мактабда ўқиганим, 1965–66-йилда ишлаганим учун буни аниқ биламан. Ёзда таъмирлаш ишлари

Скачать книгу