Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 47
1988 йил ноябрь ойининг биринчи кунлари дадажоним ухламасалар-да, алаҳсирай бошладилар. Девор томондан кўзларига аждодлари кўриниб, улар билан суҳбатлашдилар. Кейин ўзлари қаттиқ ухлаб қолдилар. Мен Қори акани чақириб келдим. У киши аввал дадажонимга, кейин менга қараб: “Аллоҳдан умид қиламиз”, – деб пичирладилар-да, “Ёсин”ни ўқий бошладилар. Учинчи “мубийн”дан сўнг дадажоним чўчиб тушгандай кўзларини очдилар. Аввалига ҳеч нимага тушунмадилар. Менга тикилиб ётдилар, кейин Қори акага қарадилар-да: “Ёсин”ни ўқияптими?”– деб сўрадилар. Жавобни кутмай, бошларини девор томон ўгириб, кимлар биландир гаплаша кетдилар. Қори ака дам солишни ниҳоясига етказган пайтларида яна ухлаб қолдилар. Шунда Қори ака бир неча нафас ҳаракатсиз ўтирдилар-да: “Умид ёлғиз Аллоҳдан”, – деб пичирлагач, менга юзландилар:
– Ўғлим, қаранг, бурун катаклари кенгайиб, тепага тортиляпти. Умид Аллоҳдан, аммо зийрак бўлинглар, – дедилар.
Яқинда бир воқеани айтиб беришди: тақводор бир одам оғир хасталикка учраб, худди дадажонимга ўхшаб, уйқуга кетибди. Ўғиллари мураттаб қори эканлар, “Ёсин”ни ўқий бошлабдилар. Бир марта ўқиб, дам солганларида дадалари уйғониб: “Ҳа, ўғлим сизмисиз?” дебдилар-у яна уйқуга кетибдилар. Иккинчи марта ўқиб дам солганларида ҳам шу ҳол такрорланибди. Учинчисида яна уйғониб, ўғилларига қараб, мамнун равишда жилмайибдилар:
– Ўғлим, Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Аянгиз мени олиб кетгани келган эдилар, энди эргашган пайтимда сизнинг овозингиз келиб, изимга қайтдим. Сўнг яна аянгизга эргашдим, яна қайтардингиз. Энди учинчи марта қайтдим. Аянгиз узоққа кетганлари йўқ, интиқ кутяптилар, Аллоҳнинг изнига қарши бора олмаймиз, – дебдилар-у, ўша жилмайиш билан мангу уйқуга кетибдилар.
Бу воқеани эшитиб, дадажонимнинг сўнгги нафасларини эсладим. Аяжоним, Худога шукур, ҳаёт эдилар. Дадажонимнинг кўзларига кимлар кўринди экан? Уйқу аралаш “дада” деб ғўдираганлари ҳали ҳам қулоғим остида жаранглайди. Балки масжид остонасида қонга беланиб ётган дадалари кўрингандирлар? Балки онажонлари йўқлаб келгандирлар.
Эҳтимол шундайдир, билгувчи Аллоҳ! Хасталик мени қийноққа олган тунларда тушимга кўпроқ аяжоним кирадилар, пешонамни силайдилар. Дадажонимни ҳам кўраман, лекин улар мени чорлашмайди. Хирургларнинг қўлларидан омон чиқаётганимнинг