Ҳаёт қайиғи (1 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (1 китоб) - Тохир Хабилов страница 21
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссалом устозлар хусусида: “Ким бировга бир нарса ўргатса, ундан ўрганиб, амал қилган одам савобича савоб олади”, деб марҳамат қилганлар. Яна таъкид этганларким: “Инсонларга яхшиликни ўргатиб, ўзини унутган киши инсонларга ёруғлик таратиб, ўзини эритган мум кабидир”.
Киши икки турлуг киши отанур
Бири ўгратигли, бири ўгранур.
Икидин нару борча йилқи сони,
Тиласа муни тут, тиласа они.
“Қутадғу билиг”да таъкид этиляпти: инсонлар бири ўргатувчи яна бири ўрганувчи деб икки турли бўлур. Бу иккисидин қолганини йилқи санаб, истасанг бу йўлни, истасанг у йўлни тут. Бу фикрнинг баъзи биродарларимизга қўпол туюлиши эҳтимоли бор. Лекин холис ўйлаб кўрайлик, киши бир нарсани бошқаларга ўргатмаса, ўзи ўзгалардан ўрганмаса, унинг ҳайвондан нима фарқи қолади? Инсоннинг бошқа жонзотлардан фарқларидан бири шунда эмасми?
Бола туғилиб, беш-олти кунлик бўлганида оналари уни бешикка соладилар. Кеча ва кундуз тинмасдан ҳаракат қилиб, кўкрак сутлари ила тарбия қиладилар. Қачонки болалар олти-етти ёшга етсалар, мактабга берадилар. Мактабда муаллимлар юрак меҳрлари билан тарбия қиладилар. Шу боис мактабни “илм бешиги”, деб ҳам атайдилар. Бу бешикда илм ва одоб ўрганиб, ақл ва фикрларини ўстирадилар. Бола учун тан саломатлиги қанча зарур бўлса, ақли ва фикрининг саломатлиги ҳам муҳимдир. Чунки ақл ва фикрсиз танадан на ўзи учун, на бошқалар учун фойда бор. Шунга кўра, биринчи бешикка қараганда иккинчиси афзал кўринади. Биринчи бешикда сут ва таом бериб боққан она ва ота қанчалик азиз бўлса, иккинчисида илм ва одоб ўргатиб тарбия берган муаллим ундан ортиқ азиздир.
Тарихга шон-шараф берган буюк давлат арбоблари улуғ устозлар парваришида етишган эдилар. Бу устозлар ўз тарбиясидагилар қалбига масъулият ва марҳамат туйғулари жойлаштирганлар. Инсоният тарихида ўтган шоҳу султонларнинг сон-саноғи йўқ. Лекин уларнинг оз қисмигина кишилик хотирасида қолган. Тарих зарварақларида номлари нақш этилган шахслар ҳаётига разм солсак, уларнинг доно устозлардан сабоқ олганларига гувоҳ бўламиз. Доно устоздан сабоқ олмоқ бир масала, бу сабоққа амал қилмоқ янада муҳимроқ масала. Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобур… ҳазратларининг устозларга кўргазган меҳр-илтифотлари бизга маълум. Мирзо Улуғбек ёшлик чоғларида, гарчи шаҳзодаларга хос одат бўлмаса-да, устозлари Қозизодаи Румий ҳазратларининг тўнлари этагини ўпган эканлар. Мирзо Бобур Самарқандга лашкар тортиб келганларида Хўжа Аҳрор валий ҳазратларининг беҳуда қон тўкмаслик хусусидаги ўгитларига амал қилиб, жанг қилмай изларига қайтганлар. Туркиядаги Усмонли давлатининг асосчиси