АСАРЛАР (III жилд). Сирожиддин Саййид

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АСАРЛАР (III жилд) - Сирожиддин Саййид страница 42

Жанр:
Серия:
Издательство:
АСАРЛАР (III жилд) - Сирожиддин Саййид

Скачать книгу

ҳидоят айлагайлар бу иморатлар.

СУЛТОН УЛУҒБЕК. РАСАДХОНА. “ЗИЖИ КЎРАГОНИЙ”

Темурхон наслидин султон Улуғбек

Ки, олам кўрмади султон анингдек.

…Расадким30 боғламиш – зеби жаҳондур,

Жаҳон ичра яна бир осмондур.

Билиб бу навъ илми осмоний

Ки, андин ёзди “Зижи Кўрагоний”.31

Қиёматға дегинча аҳли айём,

Ёзорлар онинг аҳкомидин аҳком.32

(Мир Алишер Навоий, “Фарҳод ва Ширин”)

“Улуғбек мирзонинг иморатларидин Самарқанд қалъасининг ичида мадраса ва хонақоҳдур. Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур, оламда онча улуғ гунбаз йўқ деб нишон берурлар…

Яна бир олий иморати Пуштаи Кўҳак доманасида расаддурким, зич битмакнинг олотидур.33 Уч ошёнлиқдур.34 Улуғбек бу расад била Зичи Кўрагонийни битибдурким, оламда ҳоло35 бу зич мустаъмалдур.36 Ўзга зич била кам амал қилурлар. Мундин бурун Зичи Элхоний мустаъмал эдиким, Хожа Носир Тусий Ҳалокухон замонида Мароғада расад боғлабтур. Ҳалокухондурким, Элхон ҳам дерлар. Ғолибо оламда етти-секкиз расад беш37 боғламайдурлар. Ул жумладин бир, Маъмун халифа расад боғлабтурким, Зичи Маъмунийни ондин битибтурлар. Бир Батлимус38 ҳам расад боғлабтур. Яна бир Ҳиндустонда рожа Бикраможит ҳинду замонида Ўжин ва Даҳордаким, Молва мулкидур, ҳоло Мандуға машҳурдур. Яна бир расад қилибтурлар, ҳоло ҳиндуларнинг мустаъмал Ҳиндустонда ул зичдур. Бу расадни боғлағони минг беш юз сексон тўрт йилдур. Бу ул зичларға боқа ноқисроқтур”.39

(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)* * *

Улуғ султон Улуғбекнинг улуғ ному нишонидур,

Унинг умрий азоби, меҳнати ҳам жисму жонидур.

Фалак тоқигача кетган мунаввар зиналар эрмас,

Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, бу – “Зижи Кўрагоний”дур.

Темурхон гар Самарқанддин Замин мулкини забт этди,

Само мулкини олган ҳам Самарқанд ўғлонидур.

Фақат мирзо Улуғбекка дахлдор довруқ эрмас бу,

Тамоми Темурийларнинг ғурури бирла шонидур.

Замонким маърифат бирлан жаҳолат лашкарин енгди,

Замонлар ичра, билгайсиз, замонларнинг замонидур.

Фалакни эслатур гунбазларинг зангор заминингда,

Бу гунбазлар, бу ранглар бунчалар ҳам осмонийдур.

Сўранг олам юзининг жумла шоҳу авлиёсини –

Самарқандий, Бухорий, Термизий ё Андижонийдур.

Азалдан барча ошиқ аҳлига нондир агарчи ой,

Бу юлдузлар – заковат қушларининг мангу донидур.

Расадхона эмас, кошонаси илму тафаккурнинг,

Турар токи турар дунё – хазойин ул-маонийдур.40

Самарқанд, коинот дарвозасин оламга очгансан,

Бу – “Зижи Кўрагоний”дур, самовийдур, жаҳонийдур.

ЛАҚЛАҚА МАСЖИДИ

“Самарқанднинг қалъасининг

Скачать книгу

30

Расад (араб.) – мунажжимлар кузатиши. Расад боғламоқ – астрономик жадвал тузмоқ.

31

“Зичи Кўрагоний” – зиж, зич – астрономик тақвим, жадвал. Кўрагон – соҳибқирон Амир Темурнинг лақаби. Темурийларга дахлдор. “Темурийларнинг астрономик жадвали”.

32

Аҳком (араб.) – ҳукмлар. Астрономияда юлдузлар сайри ва ҳолатини тадқиқ этиш.

33

Олот, олат (араб.) – асбоб.

34

Уч қаватлик.

35

Ҳоло – ҳозирда, айни пайтда.

36

Мустаъмал (араб.) – амалда, амалдадир.

37

Беш, каму беш (форс.) – кўп, оз ва кўп.

38

Батлимус – Ҳаким Птолемей. Жолинус – Галиннинг шогирди. Милодий 90-168 йилларда яшаб ўтган.

39

Ноқис (араб.) – нуқсонли, камчилиги бор.

40

Хазойин ул-маоний (араб.) – маънолар хазинаси.