Қазои Қадар. Аббос Саид

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 4

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Қазои Қадар - Аббос Саид

Скачать книгу

маротаба ана шу ниятини хотини Осиёга айтганида, у эрини бу ишдан қайтарган, уни тузатиб бўлмаслигига шаъма тарзида: “Букрини фақат гўр тўғирлайди”, деган бир гапни қилган, келинининг бамаъни фикрини Абдурасул ота ҳам неча маротаба таъкидласа-да, у ҳар сафар уларга эътироз билдириб: “Циркда ҳайвонниям ўргатадилар-ку? Наҳотки энди мана шу бетамиз такасалтангни инсофга келтириб бўлмаса?! Ҳарҳолда, чиқмаган жондан умид, бир уриниб кўриш керак!”, деб ўз ўжар истагидан воз кечмаган, ана шу Сарсон жипириқдек бир нокасни “одам қилиш” фикридан қайтмаганди. “ Бориб-бориб ота-онасидан бешбаттар кўйга тушиб қолмасин, ҳар қалай буларга қўшниман-ку! Битта-яримта: “Сен қўшни бўлиб туриб ҳам бунинг одоб-ахлоқига таъсир ўтказмадингми, йўлдан қайтармадингми, бу ишни қилма демадингми? Ҳайф сендек қўшнига! Яна буёқ одамларга ақл ўргатиб китоб ёзадилар!..”, деб юзимга солиб ўтирмасин, ҳалиги, қўлингдан келса душманинга ҳам яхшилик қил деган гап бор-ку! Балки шу сафар уринишим ижобий натижа бериб, яхши томонга ўзгартиролсам! “ , деб ҳали-ҳануз юрагининг бир чеккасида ана шу разил кимсаларга ҳам эзгулик қилиш истагидан воз кечмаган, ҳечқурса зурёдларини ёмонликдан қайтариш, унинг хулқу атворини ўзгартиришга, ижобий томонга ўзгартиришга уриниш керакдек кўринаверар, ана шу туйғу дилида сақланаётган , ана шу туйғу ҳали унда яшашда давом этаётганди.

      ‒ Биз тушиб борамиз деяпман-ку! Вой-бўў, шунақа экан-да, а Анвар ака? – деб тағин-да тантиқланиб, тағин-да доғулилик билан ундан норозиланган бўлди Фаросат.

      Аммо Анвар Шокир яна уларга, тепасидаги учинчи қаватдан қараб турганларга сўзланиб:

      ‒ Сарсонни тушириб юборсанглар бўлди! – дейишини қўймади.

      Бир маҳал пастга опа-сингил ёхуд қизи Сапира эмас, балки Сарсон жипириқ отаси Тиркаш тирсак билан олдинма-кетин ҳовлиқиб тушиб:

      ‒ Ҳа, нима демоқчисиз?! – деб иккови Анвар Шокирга дағдаға қила бошлашди.

      Анвар Шокир ота-болалар ичиб олганларини, шу боис уларга чиқиндилар ташлаб булғатган ерларини супуртириш амримаҳол эканини фаҳмлаб, бошқа тарафдан эса паст келишни ҳам истамай:

      ‒ Ҳа-аа, жаа… мен билан муштлашгани тушдингларми? Важоҳатларинг шундан далолат беряпти?! – дея баланддан келган бўлди. У дам ҳеч бир тайинли ишда ишламайдиган, дурадгорликдан унча-бунча хабари борлиги туфайлигина учраган битта-яримта мижозининг эшик-ромини, уйининг полини, стол-стулларини, шунга ўхшаш нарсаларни тузатиб берадиган, бошқа майда-чуйда қурилиш ишларини ҳам ўргамчик тарзда қўлидан келганча пала-партиш бажариб уч-тўрт танга топиб юрадиган Тиркаш тирсакка, дам эса қурт еган қуриган таёқдай қилтиллаб турган, қотма, паст бўйли эса-да, “ваҳимаси оламни бузадиган” ‒ ўзини ҳамиша катта олиб қора чигирткадай чирсиллайдиган, бу катта олишда ўзига, кучига эмас, онаси Фаросатнинг ҳимоясига, бировга уни “хафа қилдириб қўймаслигига” орқа қиладиган, айни дамда ҳам ана шу нарсадан кўнгли тўқ бўлгани

Скачать книгу