Қазои Қадар. Аббос Саид

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 5

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Қазои Қадар - Аббос Саид

Скачать книгу

истиқомати учун эса юқоридаги таомилга амал қилиши талаб этилар, акс ҳолда бу Фаросат дегани унинг кунини кўрсатишдан ҳам тоймас, Тиркаш тирсакни эса бир пайтлар отасининг иродасига қарши ўлароқ, у сира олиб беришга рози бўлмагани ана шу “қурама танноз” санаганига илакишиб қолиб: ”Ўламан саттор, шундан бошқасига уйланмайман!”, деб икки оёғини бир этикка тиқиб туриб олгач, отаси уни уйидан қувиб солган, шу-шу у уйига қайтмаган, хотини шўронинг охирги йилларида мана шу уч хонали матлубот ҳиссадорлари уйини сотиб олгач, биргаликда турмушларини изга солишга уриниб келардиким, “ота уйи”га гарчанд унинг ўлимидан сўнг онасини кўргани ё бўлмаса акасига иши тушгани, ёинки битта-яримта қўлидан келадиган ишларни бажариб бериш учун борса-да, аммо онаси эрининг васиятига амал қилиб “қурама таннозни” у хонадонга яқинлаштирмасликка сўз бергани боис, у фақат бир ўзи ё бўлмаса ўғил-қизлари билан бирга қатнаб юрарди. Аммо сўнгги пайтларда Фаросат болаларига ҳам у ерга бормасликни уқтиргач, Тиркаш тирсакнинг ўзи ҳам эски ҳовлиларига унда-бунда борар, мана шу хонадонга, мана шу хотин-бола-чақасига боғлангани, хотини Фаросатга оҳанграбодек ёпишпб қолгани важидан, бирга кетишаётганида эса аёлининг чап тирсагидан ушлаб юриш одати борлигини пайқаган мана шу кўпқаватли уйда яшайдиган ўзи қатори ҳамтавоқ, ҳамшиша ошналари ва ён-атрофдагилар унинг орқасидан кулиб қўйиб “Тиркаш тирсак” дейдиган бўлишди-ю, у шу-шу Тиркаш тирсак бўлиб кетди. Хуллас, у ва ўғли Сарсоннинг важоҳати бузилиб тушишларига сабаб бир томондан ичкилик ичиб олганлари бўлса, бошқа томондан эса, опа-сингиллар ана шу йўсин уларни “қайраб” тушириб юборгандиларким, ўғлига “гард юқтирмаслик”ни ҳам тайинлашни унутмагандилар…

      ‒ Буям меҳнатга қайишсин-да! Са-аал эгиладиган, са-аал у-бу ишга қарашадиган, са-ал одам меҳнатининг қадрига етадиган бўлсин-да! – деди Анвар Шокир, ана шу дакки-дашномига, насиҳатомуз сўзларига қўшимча равишда: “Бу арзандангларга арақ ичишдан бошқа нарсани ўргатмаяпсизлар-ку! Ахир, сизлар, бир пайтлар зиёлиликнинг даъвосини қилиб юрганлардан эдинглар-ку?! Яна устига, уч-тўрт кундан сўнг рамазон ойи киради, бу ерлар ҳам сал озода, саранжом-саришта туриши керакми? Биз ўзбеклар ‒ мусулмонлар яшаётганларидан далолат бериши керакми, ахир?! Қачонгача тепадан истаган чиқитларингни ташлайверасизлар? Қачонгача бу номаъқулчиликлар давом этаверади?!”, демоқликка ҳам тараддудланаётганди, туйқус юқоридан пастга ошиқиб тушаётганларнинг шанғиллаган овози эшитилиб, бир маҳал Фаросат йўлак ичидан отилиб чиқди, унга эргашган синглисининг ҳам нияти яхши эмаслигини авзойи кўрсатиб турарди.

      Фаросат эркаклар қатори арақ ичган, шу сабабдан оқ-сариққа мойил япалоқ юзи синглисиникидан-да қизарган, пистақиранг қисиқ кўзлари катталашиб, қирғизқовоқлари одатдагидан бўртиган, бунинг устига, бу ғазабнок, бу аламзада, бу хасад-хусумат уруғи фасод боғлаб қачондир ёрилиши шундоққина кўриниб турган заҳар-заққумга монанд авзосидан қўшнисига

Скачать книгу