ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 4

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Ҳақиқатан инсон учун онадек азиз ва мукаррам бўлган, киндик қонимиз томган муқаддас тупроқни барчамиз Ватан дея шарафлаймиз, айни вақтда ҳар биримизнинг қалбимиз тўрида у билан боғлиқ бетакрор хотиралар, ҳиссиётлар бор. Инсонлар, тақдирлар бир-бирига ўхшамагани каби, Ватан ҳақидаги ўй-кечинмаларимиз ҳам алоҳида хусусиятлари билан ажралиб туради, зинҳор бир-бирига ўхшамайди.

      Машҳур қўшиқда айтилганидек, Ватан, она юртга муҳаббат нимадан бошланади? Агар дунёда ота-она, туғилган юрт, мунис болалигимиз кечган хонадон, биз еру кўкни чангитиб ўйнаган кўчалар, ёз чилласида чўмилган анҳорлар, от чоптирган қир-адирлар, оналаримиз билан бирга кетмон кўтариб борган далалар, талабалик йилларимиз завқи ва масъулияти билан тўлиқ уйқусиз кечалар, мусаффо осмон, суюкли фарзандларимиз, жажжи набираларимиз, севимли ёримиз, қўйинг-чи, умр деб аталмиш ҳаёт йўлимиздаги нарсаларнинг барча-барчаси бўлмаса эди, ўзингиз айтинг, бирорта мактаб, дорилфунун ёки академия қалбимизда Ватан туйғусини тарбиялай олармиди? Йўқ, асло йўқ, албатта. Бинобарин, Ватан – бу бизнинг бутун ҳаётимиз, умримиз, фаолиятимиз сарҳисоби. Шунинг учун Ватан деганда, кўнглимиз тубидан кутилмаган қайноқ ва сеҳрли туйғулар, мунаввар сўзлар отилиб чиқа бошлайди. Ватан ҳақида ёзганимизда оппоқ қоғоз узра сўз эмас, бамисоли нур ёғилгандек бўлади.

      Мен туғилиб вояга етган, бир умр бебаҳо неъматларидан баҳраманд бўлиб келаётган Тошкент вилояти, бу қадимий ва гўзал воҳа, унинг Паркент деб аталмиш, Чотқол тоғ тизмаларининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган мафтункор гўша мен учун муқаддас бешик бўлиб, туз-насиба бериб вояга етказган, қайғули кунларимда бошимни силаб, кўнглимга далда бўлган, қувончли кунларимда «баракалла, болам» дея ҳаммадан кўп хурсанд бўлган мўътабар маъводир. Ватан ичра табаррук ватан бўлган, мени камолга етказиб, элга қўшган, қўлимга қалам берган, дилимга илҳом солган бу юрт олдида, унинг мард ва меҳнаткаш, ориятли, тарихнинг не-не синов ва ташвишлари, мустақиллик даврининг саодатли дамларини бошидан ўтказган инсонлари олдида ҳамиша узиб бўлмас қарздорлик ҳисси билан яшайман.

      Ҳаммамиз гувоҳи бўлиб турганимиздек, бугунги кунда вақт, замон суръати шу қадар шиддатли ва тиғизки, бу ҳаётга, жамиятимиздаги ўзгаришларга, одамларнинг орзу-интилишларига кечаги қараш ва мезонлар билан баҳо бериб бўлмайди. Айниқса, кейинги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида шундай улкан қадамлар билан олдинга интилмоқдаки, бундай жасорат, азму шижоат, ўн йиллар давомида ечилмай келган муаммоларга ечим топиш салоҳияти нафақат халқимиз, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак эътироф этилмоқда. Эл-юртимиз ўртасида юриб, кўпни кўрган оқсоқоллар, турли соҳа вакиллари билан мулоқот қилганимизда, «Оллоҳ таоло бошимизга шундай халқпарвар, инсонпарвар, улуғ ва донишманд, сўзи билан иши бир, мард ва жўмард инсонни соябон қилиб, йўлбошчи қилиб юборгани учун ҳар қанча шукроналар айтсак, арзийди», деган дил изҳорларини эшитдик. Халқ баҳоси – ҳақ баҳо. Ундан ўтказиб бу борада бирор сўз айтишимиз қийин, албатта. Юртбошимизнинг жумладан, биз илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат аҳлига кўрсатаётган юксак эътиборини ҳар қадамда сезиб, ҳис қилиб турибмиз. Бу ҳақда кўп гапирмасдан, фақат биргина

Скачать книгу