ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 7
Яна бир қизиқ далил шундан иборатки, Занги ота Абдумалик отани кўп бор зиёрат қилган эканлар. Айтишларича, Занги ота у кишининг ҳузурига бомдод пайтида келиб, кун бўйи суҳбат қуриб, шомда яна ортга қайтар эканлар. Шоди Малик ота соҳиби каромат бўлиб, кишиларга шодлик, бахт-саодат, хурсандлик улашиб, уларнинг орзу-ниятлари амалга ошишига ёрдам берар экан.
Шоди Малик яхшилик эгаси, Аллоҳнинг ҳукмини, марҳаматини, шодлик неъматини улашадиган деган маъноларни англатган.
Шоди Малик отанинг биринчи ўғли Шайх Тожиддинхўжа – Зангиотанинг оталари, иккинчи ўғли Шайх Саид Ҳасан Қаллиқ отанинг марқадлари Ҳасанбой қишлоғида, учинчи ўғли Шайх Сайид Аҳмад бўлиб, у кишининг исми пирлари Аҳмад Яссавийга уйқаш қилиб қўйилган экан. Бул зотнинг мақбараси Паркентда бўлиб, у кишини Паркент ота деб ҳам аташган экан.
Шоди Малик ҳазратларининг тўртинчи ўғли Шайх Саид Камол бўлиб, тахмин қилишларича, қабри Оҳангарон туманидаги Пайғамбар ота манзилгоҳида эмиш.
Ҳеч шубҳасиз, ислом дини ва унинг эзгу таълимотлари йўлида буюк хизматлар қилган ана шундай маърифатли инсонлар, уларнинг номлари билан боғлиқ табаррук масканлар, тарихий ёдгорликлар Тошкент вилоятининг деярли ҳар бир туманида учрайди. Уларни асраб-авайлаб, бу борадаги мавжуд илмий манбалар, осори атиқаларни бир жойга тўплаб, келажак авлодларга қолдириш, биринчидан, бизнинг шу замин фарзандлари сифатидаги бурчимиз. Қолаверса, бунинг, юқорида айтилганидек, вилоятимиз ҳудудида туризмни, жумладан, зиёрат туризмини ривожлантиришдаги аҳамияти беқиёсдир. Энг муҳими, буларнинг барчаси қалбимизда тарихий хотира туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларимизни ўзи туғилиб ўсган юртга муҳаббат, тарихий анъаналарга ҳурмат руҳида ҳақиқий ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашда ўта муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
«Нурафшон» – ақлли шаҳар
Азиз ўқувчи, ёдингизда бўлса керак, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда мамлакатимиз парламентига тақдим этган Мурожаатномасида мамлакатимизни инновацион асосда ривожлантириш муҳим вазифалардан бири экани ҳақида алоҳида тўхталиб, халқимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишда бунинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканини аниқ мисоллар, амалга ошириладиган дастур ва режалар орқали тушунтириб берган эди. Жумладан, Мурожаатномада «Ақлли шаҳар», «Хавфсиз шаҳар» концепцияларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган эди. Ҳозирги вақтда шу борада катта амалий ишлар бошланганидан барчамиз хабардормиз. Хусусан, Тошкент шаҳри марказида замонавий шаҳарсозликнинг барча ютуқларини ўзида мужассам этадиган «Тошкент